БЕҒУБОР ГУЛИМ ......
Бонг уриб юрагим сени эслайман,
Ӯн икки йил бӯлди, унутганим йӯқ..
Исмингни айтишни ҳамон қумсайман,
Хотира парчаси қалбимдаги чӯғ..
Бахтли эмаслигинг эшитдим бугун,
Қалбим ӯртанмоқда,софдил севгилим..
Бундай тақдир нега ,нега сен учун?
Меҳрибон, қалби пок, беғубор гулим ..
Турмушнинг зарбига меҳнатинг қалқон,
Суръатинг кӯрганда ёшланар кӯзим ..
Вужудимни мухаббат қилганда талқон,
Кеч бӯлди, чорасиз айбдор ӯзим..
Қаердан оласан бардошни айтгин,
Бир ӯзинг, ҳам она, ҳам ота бӯлиб ..
Мусофир юртидан ортингга қайтгин,
Балки кечалари йиғларсан тӯлиб..
Садоқат, вафони ӯргат дунёга,
Темир қӯрғон билан қалбни ӯрашни ..
Талпиниб яшашни илму зиёга,
Жиловлаб хаётни, кулиб курашни..
Ёрдам сӯрамайсан хеч кимдан асло,
Борми яна сендек аёллар кӯрки ?..
Бахтсизлигинг мени қилмокда адо,
Қӯлимда бӯлсайди тақдирнинг эрки..
Дардимни қоғозга ёздику қалам,
Суръатинг термулиб турар қӯлимда,
Кўзимдан, қалқиди аччиқ ёш алам,
СЕВГИЛИМ... АФСУСКИ ЙӮҚСАН ЁНИМДА....
Н.Қ. 2 январь.2016 йил.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев