Қандай ширин эди хаёллар,
Қандай қайғу тушдилар бошга!
Бугун алам, бугун ғам бошқа,
Ёмон бўлиб кетди аёллар!
Қани Зуҳро,
Қайдасан Лайли,
Эртакларда қолди аёллар!
Йиғлай десам,
Кулсам ҳам майли,
Қаерга йўл олда аёллар!
Ёмон бўлиб кетди аёллар,
Кеча қанча қизлар Лайлийди.
Алпомишни туғганидан сўнг,
Ёмон бўлса ҳамки майлийди!
Ёмон бўлиб кетди аёллар,
Тинглаб бўлмас бугун арзини.
Оймомонинг дарсин оларди,
Энди қандай тўлар қарзини!
Ёмон бўлиб кетди аёллар,
Кўринмайди нега ибоси?
Қарамасдан кўзинг тушади,
Кўзда ёнар ҳарир либоси.
Ёмон бўлиб кетди аёллар,
Тиним билмай ҳар кун излайман,
Сенласам ҳам ўзимни энди,
Мен Ширинни топсам сизлайман!
Ёмон бўлиб кетди аёллар,
Нима қолди эрда, эркакда?!
Қани Лайло, қайдасан Мажнун,
Қолиб кетди бари эртакда!
Бу қандай ғам, қандай хаёллар,
Не савдолар ичра еламан?!
Алпомишни топинг аёллар,
Мен Лайлини излаб келаман!
ЁМОН БЎЛИБ КЕТДИ АЁЛЛАР!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2