Ўзбегимнинг қизлари
Алдар оҳу кўзлари,
Ширин-шакар сўзлари
Ғуслни вожиб қилур!
Бу таманно ўйинму?
Наҳот англаш қийинму?
Тор шимлари кийимму?
Ғуслни вожиб қилур!
Емакни кулиб еса,
Ўзни деса Нафиса,
Гўшакка: “Ало”, деса,
Ғуслни вожиб қилур!
Ҳар кўйга бир сотардек,
Нозланиб кабутардек,
Ҳаёлидек турар, лек
Ғуслни вожиб қилур!
Куйлаган сози билан,
Кийимнинг ёзи билан,
Баъзан овози билан
Ғуслни вожиб қилур!
Қош сузарлар эр кутиб,
Сафоли бир ел кутиб,
Сочларини силкитиб,
Ғуслни вожиб қилур!
Ўзбегимнинг қизлари
Алдар оҳу кўзлари,
Ширин-шакар сўзлари
Ғуслни вожиб қилур!
Ҳой оталар, оналар,
Ўзига парвоналар!
Яланғочдир таналар!
Ғуслни вожиб қилур!
Уйлан тезроқ, укажон,
Топгин диндор бекажон,
Йўқса чиқсанг ҳар қачон,
Ғуслни вожиб қилур!
Кўнгил сийпаниб кетур,
Назардан хатар етур,
Ҳатто бу шеър кимгадур
Ғуслни вожиб қилур…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3