Ҳали ажралмайин олтин садафдан
Инсон жаҳолатдан турмаган эди.
Қуёш порлаб чиқди Макка тарафдан,
Ҳали тарих буни кўрмаган эди.
Кўзларин ишқалаб улгурмай жаҳон,
Қуёшнинг нуридан тополмай имкон
Нозил бўлган эди илоҳий Қуръон,
Ҳали тарих буни кўрмаган эди.
Қавмлар бир-бирин тутганда ёвкаш,
Оддий ҳол бўлганда турлича қараш,
“Аллоҳу акбар”, дер Билоли Ҳабаш,
Ҳали тарих буни кўрмаган эди.
Пайғамбар ўлганда адашмай уммат,
Тўғри йўл танлади, қолди саломат,
Омонатга илк бор бўлди садоқат,
Ҳали тарих буни кўрмаган эди.
Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али
Дунёни бошқарган ўшал маҳали
Камолотга етди башарнинг ҳоли,
Ҳали тарих буни кўрмаган эди.
Саҳобалар ўлди, чиқди тобеъин,
Уларнинг қўлида ривож топди дин,
Ҳадис илми боис иймон бўлди чин,
Ҳали тарих буни кўрмаган эди.
Кейин ҳам чиқдилар олимлар қатор,
Бирида йўқ имкон бошқасида бор,
Кўтариб ташланди охирги ғубор,
Ҳали тарих буни кўрмаган эди.
Сўнг... сўнг тилим бормас айтмоққа, ҳайҳот!
Охирга Расулга бўлганлар уммат,
Дунё-ю ҳавасни тутдилар фақат,
Ҳали тарих буни кўрмаган эди.
Қуръонни Аллоҳнинг маҳлуқи дебон,
Куфр йўлларни ҳам танлаган инсон,
Ҳанбални судраган топганда имкон,
Ҳали тарих буни кўрмаган эди.
Қози бўласан, деб Имом Аъзамга
Таклиф этмиш бир кун подшоҳ ҳарамга,
Дунё бир томоша уюштирганди
Дарра тагида жон берган одамга.
Ҳали тарих буни кўрмаган эди.
Олимлар бу кун ҳам туғилмишлар, лек
Қийиндир бу йўлда турмоқлик тетик.
То қиёмат қадар шу бўлар кўрик,
Ҳали тарих буни кўрмаган эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев