Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан хабар олгани чиқди. Ва уни
тўшакда ётганини кўрди. Салом - аликдан сўнг:
- Қўшни, келинг, сизга Қуръони Каримдан ўқиб берай,
эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила
шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, - деди. Насроний
аёл: - Майли, фақат, олдин менга озгина сув беринг, жуда
чанқадим, - деди.
Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг
бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб
баландлаб қўйди.
- Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган
одамим йўқ, - деди. Муслима:
- Ҳозир, бироз кутинг, емак келтираман, - деди.
Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиқина, жудаям мазали
овқат тайёрлаб келди. Насронияни таомлантирди, сув
ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб: - Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? - деб яна
сўради. Насрония кўзларидан кўзёш тўкиб:
- Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда
кўриб бўлдим, - деди.😭
Хулоса: Инсонлар сизни ҳатти - ҳаракатингиз, гўзал
одоб - ахлоқингиз, чиройли муомалангиз орқали танисинлар. Қуръонни ўқиш, ёдлаш бу матлуб иш.
Асосийси У қалбингизда бўлсин! Одамлар уни сизнинг
маслакингизда кўрсинлар!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3