Предыдущая публикация
«Челси» ёзги трансфер ойнаси якунига қадар ўз сафини Пьер-Эмерик Обамеянг билан кучайтиришни мақсад қилган.
Goal хабарига кўра, Лондон клуби бош мураббийи Томас Тухель трансфер ойнаси ёпилишига қадар Обамеянгни сотиб олишни сўраган. «Аристократлар»нинг «Барса»га юборган 20 млн евро трансфер таклифи рад этилгач, клуб бу борадаги таклифини яхшиламоқда.
Қайд этилишича, навбатдаги якуний таклиф 25 миллион евродан иборат бўлади. Клуб габонлик 33 ёшлик форварднинг ўзига 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1