Бахтиёр Мирбобоев Конституциявий суд раиси этиб сайланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатии қарори билан Бахтиёр Мирбобоев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси этиб сайланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Мазкур қарор матни ЎзА сайтида эълон қилинди.
Бахтиёр Мирбобоев 1969 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини тамомлагач, 1994 йилга қадар ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланган. Хусусан, Тошкент давлат юридик университети (институти) проректори лавозимида иш олиб борган.
1994-1998 йилларда адлия вазири ўринбосари, кейинчалик Конституциявий суд раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритади. Сўнг Президентнинг давлат маслаҳатчиси, яна (2004 йилдан) Конституциявий суд раиси ўринбосари бўлади. 2009 йилда бу лавозимга қайта сайланади.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев