Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг ҳолати ва уни янада кучайтириш чоралари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Сенат матбуот хизматининг хабар беришича, ҳисобот даврида прокуратура органлари томонидан қонун устунлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни профилактика қилиш бўйича зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган кенг кўламли ишлар қилинган.
Прокуратура органларининг алоҳида эътибори фуқароларнинг Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилди.
Хабарда айтилишича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ушбу йўналишда амалга оширилган ишларга қарамай, мансабдор шахслар фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини инкор этиши ҳоллари мавжуд. Чунончи, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги камчиликлар Қишлоқ ва сув хўжалиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари ҳамда бошқа давлат органлари фаолиятида аниқланган.
“Жорий йилда давлатимиз раҳбарининг «Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Бош прокуратура таркибида Қонун ҳужжатларининг ижро этилишини назорат қилиш бўйича бош бошқарма ташкил этилди. Бу инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишнинг муҳим омили бўлди”, — дейилади расмий ахборотда .
Сенаторлар прокуратура органларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва тавсияларни билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 6-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш ваколатига киради.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев