Таъкидланишича, 5G формати LTE (Long Term Evolution) технологиясидан қўлланишдан кўра 100 марта кўпроқ тезликка эришиш имконини беради.
Токиода нашр этиладиган “Иомиури” газетаси хабар беришича, Япония Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги 2020 йилга бориб 5G янги телекоммуникация технологиясидан фойдаланишни бошлаш ниятида.
Нашр тарқатган маълумотларга қараганда, япониялик мутахассислар ушбу режани 2020 йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари бошланишида амалга оширишни мўлжаллашмоқда. Барча илмий ишланмалар бўйича харажатлар 2015 молия йили бюджетига киритилади.
Жорий йил охирига қадар Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги телекоммуникация компаниялари, уяли алоқа операторлари ва мамлакатдаги электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарининг етакчи вакиллари иштирокида махсус кенгаш тузишни режалаштирмоқда.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев