Предыдущая публикация
Ёш илинди киприкларимга,
Майин ел силади сочимни.
Ғунча унди илинжларимдан,
Ишқ қалбимнинг бўлгач ҳокими.
Боқолмасман чеҳрангизга зор,
Қошлар қароқ нурин яширар.
Ишқ ўртада тентирайди хор,
Қалблар қадрин чандон оширар.
Жуфтлашолмас асло лабларим,
Сиз қошимда бўлгач намоён,
Ой шоҳиди дил ситамларим,
Ҳижронларим Эгамга аён.
Бахтим – дея курашдим ёндим,
Музга ўйиб ёздим ишқимни.
Бардошларим тугади толдим –
Сўнг тақдирга берди измимни.
1996й.
https://www.youtube.com/watch?v=cQJ_uhubpH8&t=6s
https://www.youtube.com/watch?v=T84ipnwxWTw
https://www.youtube.com/watch?v=7hbkbuUYo7c
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев