Ҳаммаларингизни севимли юртимизнинг мустақиллик байрами билан табриклаймиз. Сиҳат саломатлик ва омад тилаймиз!!! ЮРТ(шеър)
Кўм –кўк гиламларинг бағрида ётиб,
Майсалар бўйидан маст бўлганим бор.
Тоғларинг забт этиш таъмини тотиб,
Пойдеворинг кўриб паст бўлганим бор.
Гоҳида ўтириб анҳор бўйида
Сув қолиб, ўзимнинг оққанларим рост.
“Бу не хилқат?”- дея, унинг ўйида
Капалак нақшига боққанларим рост.
Эҳ, ҳей, қандай шахслар келиб кетмаган?
Эҳ, ҳей, қанча мардлар сен деб тўккан қон?
Ким ҳурликка етган, кимлар етмаган
Гоҳ мазлум бўлгансан, гоҳида ҳоқон.
Эҳ, ҳей, қандай зотлар сендан чиқмаган?
Эҳ, ҳей, қай соҳани қилмаганлар забт?
Илму –фан бобида ҳеч ким йиқмаган
Бугун фарзандларинг бўш келмасин, айт.
Қўриқ ерларингга синчков қарайман
Бағрингда бор кучинг, имкониятинг.
Бирор бир корингга мен ҳам ярай ман.
Меҳнаткаш қўлларга муҳтож фурсатинг.
Турмуш ўз ўзидан бўлмагай барпо
Биров экса дарахт ҳосил бераркан.
Боғ ҳам қаралса боғ, боғ тугул ҳатто-
Парваришдан саҳро обод бўларкан.
Она ажинида сени кўраман.
Силайман отанинг қадоқ қўлини.
Наҳот мен буларни кўркка йўяман?
Халқини севганлар англагай буни.
Юртлар кўп дунёда, элу халқ бисёр.
Шохим кўп бўлса-да битта илдизим.
Гоҳ шон-у, гоҳида таъналарга ёр
Янги ҳаётини бошлар ўзбегим.
Бошқа юрт ҳам шундай азиздир балки,
Лек ўзингга садқа бу жону таним.
Чунки бу заминда яшайди халқим
Халқим менинг юртим, халқим ватаним.
Ҳануз осмонингда учар калхатлар
Ин қуйиш наздида турар кабутар.
Амалга ошмасин ҳеч бад ниятлар
Ўзгалар измида юрганинг етар.
Кўм –кўк гиламларинг бағрида ётиб,
Майсалар бўйидан маст бўлганим бор.
Тоғларинг забт этиш таъмини тотиб,
Пойдеворинг кўриб паст бўлганим бор.
Бормикан сендайин камтарин хилқат?
Топтасам ҳам мени тутиб турғонсан.
Не учун севайлик сени яна, айт?
Чунки сен Яратган берган инъомсан!
https://www.youtube.com/watch?v=cQJ_uhubpH8&t=6s
https://www.youtube.com/watch?v=T84ipnwxWTw
https://www.youtube.com/watch?v=7hbkbuUYo7c
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
Раҳмат.
Мен учун мустақилликнинг фойдаси: 1)Социализмда Худо йўқ эди, энди бор дейишга ҳаққимиз бор. 2) Социализмда одам ишласа ишламаса соатбай пул олар эди. Шу учун барибир пул оламанку деб кўплар сидқидилдан ишламас эди. ШУнинг ҳисобида СССР кейинги 10йилликлар ичида фақат қарзга яшаган. Энди шахсий мулк, кўп жойларда ишбай ҳақ. Одам кўп ишлаб фаровонроқ яшаши мумкин, ҳаммани зўрлик билан бир хил қилиш йўқ. 3)Социализмда хорижга чиқишнинг иложи кам эди, ҳозир бемалол. Албатта бошида ҳамма соҳада қийинчиликлар бўлади, лекин насиб бўлса кундан кунга яхши бўлиб бораверади. Ҳар ҳолда катта рўзғорни тебратгандан кичикроғини тебратиш осонроқку. Шу учун мен учун мустақилллик ва трагедиянинг орасида ер билан осмонча фарқ бор. Балки саволингизни тушунмагандирман, лекин тушунганимча жавоб беришга ҳаракат қилдим. Саломат бўлинг. Узоқ умр ва омад тилайман.