Ассалому алайкум, азиз аҳли мусулмон, аҳли имон,
аҳли виждон, аҳли инсон, Муборак Рамазон!
Барчангизни кириб келаётган ойлар султони,
савобларга кон ўттиз кун, яъни Рамазон ойи муборак
бўлсин. Хонадонингизга қут-барака, умрингизга умр
ёшингизга ёш, кулгунгизга кулгу, бахтингизга бахт,
имонингизга имон, ризқингизга ризқ қўшилсин,
ниятларингиз амалга ошсин!
Бир йилда бир меҳмонимиз, султонимиз,
Ўттиз кунда янгиланар кўҳни имон.
Тонг ёришмай саҳарликка турганлар,
Ойлар шҳи муборакдир шаҳро Рамазон.
Ифторликка бозор қилган танти халқим,
Шу бир ой адо қилинг хатми Қуръон.
Саховатли элим узра қанот ёйган,
Ойлар шоҳи муборакдир Шаҳро Рамазон.
Нур таратиб қуёш чиқса эрта тонгданг,
Кишанланар ўттиз кунда аҳли шайтон.
Худойимнинг марҳамати, билинг дўстлар,
Ойлар шоҳи муборакдир шаҳро Рамазон.
Ўн бир ойда еб тўймадик, тўймаймиз ҳам,
Еб тўймагай то қиёмат аҳли инсон.
Кўр кўзларинг тупроқларга тўлмай туриб,
Ойлар шоҳи муборакдир шаҳро Рамазон!
http://m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=52199441760433&_prevCmd=userAltGroups&tkn=5834&_aid=groupOwnShowcase Keling va aziz mehmonlar immizdan biri buling sizlarni kutamiz admin ԼօՄչ ԿօՍ ❤工❤ ❣ ռզm Ֆէկ❣ ™
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев