Дунёга синчиклаб тикилган кузлар
Мушкул бир холатни пайкашга тушди.
Кай томонга бокманг, бари - йулсизлар,
Толелар айкашу уйкашга тушди.
Етмиш йил эл яшаб Куръон, Тавротсиз,
Эрлар ночор колди, аёл авротсиз.
Замон дурадгори асбоб-яроксиз
Илма-тешик томни ямашга тушди.
Кор кора ёгмокда, ёмгир заъфарон,
Дарёлар урнида окмокда армон.
Хар подшо узича чикариб фармон,
Колганлар бир-бирин булгашга тушди.
Хар ерда хоким хак, арбоблар голиб,
Конун шуларники, шуларда колип.
Энг катта айбдор бир ёкда колиб,
Жазони бошкалар уташга тушди.
Хаёронман сен узбек деган миллатга,
Ерингни тулдирдинг мараз, иллатга.
Не жавоб айларсан бундай кулфатга,
Кара, пойдеворинг нурашга тушди.
На шомда ишинг бор, на тонгда ёдинг,
Арок, уйку бупти бор эътикодинг.
Жахон сахнасидан учмокда отинг,
Номингдан бошкалар сузлашга тушди.
Кукда йук Улугбек очган юлдузлар,
Кухна Урганчингни емокда тузлар.
Ер ости ганжларинг бегона кузлар,
Излаб, ковлаб, ташиб, гизлашга тушди.
Нечун коралайсан сен уз утмишинг,
Амир хам уз кишинг, хон хам уз кишинг.
Курарманми сенинг униб-усишинг,
Нечун парвоналар оташга тушди.
Бойкаронг котилдир, Темуринг хунхур,
Магубердинг зобит, хор, манглайи шур,
Не хароб миллатсан, борми бирон зур,
Устунлар тикланмай кулашга тушди.
Жаннат Узбекистон жаннатинг кани,
Шунча мехнат килдинг, мехнатинг кани,
Сигинган, суянган давлатинг кани,
Хар дайди ит сени талашга тушди?
Узинг булсанг эди узингга кози,
Хар огир енгилга булардик рози,
Етти ётлар куйиб носоз тарози,
Оку корангни каж улчашга тушди.
Билганинг курганинг пахта булибдур,
Аклинг, тафаккуринг ахта булибдур,
юз сарик, жигаринг сухта булибдур,
Наслинг шажараси бутрашга тушди.
Узин, элин, тилин накд сотган ким у,
Бир танда уч соткин яшагани шу,
Буни шараф билиб нечалар, ёху,
Даврондан мукофот тилашга тушди.
Келди Махтумкули айтган бир замон,
Унутди "Яхшилик" сузини ёмон.
Обру талашмокда курт билан илон,
Филлар пашша билан савашга тушди.
Инсон бир тугилар, кайта тугилмас,
Азал бунёдкори кайта уринмас.
Асли рост нарсалар кайта курилмас,
Ахир сув бошкаю, ут бошка тушди.
Умидсиз шайтон деб такрорлар оят,
Ёлгиз умид билан яшаш жиноят,
Чунки яна ёлгон билан тукиб ривоят,
Узини янгилаш, буяшга тушди.
Шунча сабок етар! Узингга ишон!
Уз аклинг, хулосанг, кузингга ишон!
Сунгги бор уз углинг, кизингга ишон!
Бугун шулар сени уйлашга тушди!
Омон Матжон (1989 йил)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3