😂😂😂😂
Бошимни автобус деразасига қўйиб, романтик ҳаёллар сурай дегандим. Бир минутда 27 марта деразага урволдим. Лекин киноларда унақа эмас.
😂😂😂😂😂
Қуён сакрай-сакрай 8 йил, ит югура-югура 12 йил, тошбақа секин юриб 200 йил яшайди. Бу фактни ўқиб, кам ҳаракат бўлиб қолдим, ўтирибман чой ичиб.
😂😂😂😂😂
Уйдагиларга оқ футболкамдаги мураббо доғини кўрсатдим, роса сўкишди. Лекин порошок рекламаларида унақа эмас, кулиб, дарров ювиб беришади.
😂😂😂😂😂
Кўзимнинг зрениеси пасайиб кетибди, деб хафа бўлиб юрибман, соткамнинг дисплейи яркостини камайтириб қўйган эканман-у, айтмайсизларам.
😂😂😂😂😂😂
2 йил олдин "Нокиа 33 10" телефонимни йўқотиб қўйувдим. Боя молхонада оҳурдан топиб олдим, зарядкаси ҳалиям тўла экан-ей.
😂😂😂😂😂😂
Олдинлари супермаркетга 2 минг сўм билан кириб, 2 та Кола, 3 пачка чипс, 2 қути писта олиб чиқардим. Хозир хаммаёққа камера қуйиб ташлашибди.
😂😂😂😂😂😂
Бобом билан бувим тўйларидан 2 кун олдин жанжаллашиб қолишибди. Бобом жаҳл билан кабутарни деворга қараб отибди, у пайтларда сотка булмаган-да.
😂😂😂😂😂😂
Атрофимдагилар "Севгилиси бор экан, муносабатлари жа илиқ экан" деб ўйлашлари учун UMS дан келадиган эълон смс ларни ҳам кулиб ўқийман.
😂😂😂😂😂😂
Марк Цукерберг (Facebook асосчиси) Instagram ни 1 млрд долларга сотиб олибди. Жуда содда бола экан бу. Яқинда шу Instagram ни нетдан текин скачать қилиб олгандим.
😂😂😂😂😂
Оилада узига яраша урним борлигини исботлаш мақсадида уйдан чиқиб кетиб, 4 кун бормадим. 5-куни кириб борсам,отам "Ия,ташқаридамидинг?" дейди.
😂😂😂😂😂
Капалакларга ҳайрон қоламан. Ўзи бир кунлик умринг бор, кайфингни сур... Бизнинг лампочкага калла қўйишга бало борми?! Болалар қўрқяпти.😂😂😂😂
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев