#НИКОҲ_КИТОБИ
لَكُم مِّنَ النِّسَاءِ أَلَّا تُقْسِطُوا فِي الْيَتَامَى فَانكِحُوا مَا طَابَ وَإِنْ خِفْتُمْ مْ أَلَّا تَعْدِلُوا فَوَاحِدَةً أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ ذَلِكَ وَرُبَ فَإِنْ خِفْتُمْ مَثْنَى وَثُلَاثَ وَرُبع . أَدْنَى أَلَّا تَعُولُوا
<<Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг. Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, битта билан ёки қўлингизда мулк бўлганлар билан кифояланинг. Мана шу жабр қилмаслигингизга яқинроқдир».
Никоҳ ақди
Никоҳ бу Аллоҳ таоло тарафидан бандалар учун берилган улуғ неъматдир. Никоҳ туфайли кўпгина дунё ва охират ишлари тўғриланиб кетади.
Никоҳ банданинг гуноҳлардан сақланишига ёрдам беради, қалбни хотиржам қилади, кишининг ниятини тўғри қилади. Никоҳда улкан ажр ва улкан фойдалар бор.
1226-масала
Никоҳ икки гувоҳнинг ҳузурида ийжоб (таклиф) ва қабул (қабул) билан боғланади. Агар икки эркак гувоҳлигида бир киши (қизнинг вакили) «Қизимни сенга никоҳладим» деса, иккинчи киши (йигит ёки унинг вакили) «қабул қилдим» деса, никоҳ боғланади.
1227-масала
Бир кишининг иккита, учта ёки ундан кўп қизи бўлиб, уларнинг бирини никоҳлашни хоҳласа, никоҳга бераётганда унинг исмини айтиши шарт. Масалан, «Сенга қизим Фотимани никоҳлаб бердим», дейиши шарт. «Учала кизимдан бирини сенга бердим», дейиши тўғри бўлмайди.
___
Нисо сураси, 3-оят..
281
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9
1228-масала
Агар бир йигит «Фалончи қизингизни менга никоҳлаб беринг» деса, вакил «никоҳладим» деса, никоҳ боғланади. Бу ҳолатда таклифга жавобан «қабул қилдим» дейиш шарт эмас, вакилнинг «никоҳладим» дегани қабулга ўтади.
1229-масала
Никоҳ мажлисида никоҳланаётган аёлнинг ўзи қатнашаётган бўлса, отасининг исмини айтиш шарт эмас, унга ишора қилишнинг ўзи кифоя қилади, яъни шу аёлга ишора қилиб, «Мана бу аёлни сенга никоҳладим» деса, аёл «қабул қилдим» деса, никоҳ дуруст бўлаверади. Бунда аёлнинг исми айтилса-айтилмаса фарқи йўқ, никоҳ дуруст бўлаверади. Лекин никоҳланаётган аёл никоҳ мажлисида қатнашмаётган бўлса, яъни у ерда хозир бўлмаса (нариги хонада, бошқа аёллар даврасида бўлса), бу холатда унинг исмини ва отасининг исмини аниқ айтиш шарт, токи атрофдагилар ким никоҳланаётганини билсин, танисин. Агар никоҳланаётган аёлнинг исмини ва отасининг исмини билмасалар, бобосининг исмини айтиш керак бўлади. Муҳими - никоҳга гувоҳ бўлаётганларга никоҳланаётган аёлни тан...ЕщёАшраф Али Таҳонавий
1228-масала
Агар бир йигит «Фалончи қизингизни менга никоҳлаб беринг» деса, вакил «никоҳладим» деса, никоҳ боғланади. Бу ҳолатда таклифга жавобан «қабул қилдим» дейиш шарт эмас, вакилнинг «никоҳладим» дегани қабулга ўтади.
1229-масала
Никоҳ мажлисида никоҳланаётган аёлнинг ўзи қатнашаётган бўлса, отасининг исмини айтиш шарт эмас, унга ишора қилишнинг ўзи кифоя қилади, яъни шу аёлга ишора қилиб, «Мана бу аёлни сенга никоҳладим» деса, аёл «қабул қилдим» деса, никоҳ дуруст бўлаверади. Бунда аёлнинг исми айтилса-айтилмаса фарқи йўқ, никоҳ дуруст бўлаверади. Лекин никоҳланаётган аёл никоҳ мажлисида қатнашмаётган бўлса, яъни у ерда хозир бўлмаса (нариги хонада, бошқа аёллар даврасида бўлса), бу холатда унинг исмини ва отасининг исмини аниқ айтиш шарт, токи атрофдагилар ким никоҳланаётганини билсин, танисин. Агар никоҳланаётган аёлнинг исмини ва отасининг исмини билмасалар, бобосининг исмини айтиш керак бўлади. Муҳими - никоҳга гувоҳ бўлаётганларга никоҳланаётган аёлни танитиш шарт.
1230-масала
Никоҳ дуруст бўлиши учун икки эркак ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳ бўлиши шарт. Бунда ўша гувоҳлар йигит ва қизнинг ийжоб ва қабулини эшитиши шарт. Агар йигит ва қизнинг ийжоб ва қабули гувоҳлар олдида айтилмаса ёки гувоҳ бир киши бўлиб қолса, никоҳ дуруст бўлмайди.
1231-масала
Никоҳ ўқилаётганда гувоҳлар ичида эркак киши бўлмаса, аёл гувоҳлар ўнта бўлса ҳам, никоҳ боғланмайди. Икки аёл билан яна бир эркак гувоҳ бўлиши шарт.
1232-масала
Никоҳдаги гувоҳ ақлан соғлом, балоғатга етган ва мусулмон бўлиши керак. Агар икки гувоҳнинг бири мусулмон, ик-
282
1233-масала
Никоҳни эълон қилиш яхши амалдир.
1234-масала
Агар йигит ва қиз балоғат ёшига етган бўлса, ўзлари никоҳланишлари мумкин, лекин бунда ҳам икки гувоҳ бўлиши шарт.
1235-масала
Бир йигит «Фалончини менга никоҳлаб беринг» деса, (қиз томон ийжоб қилса) икки гувоҳ олдида ўша қиз ўша йигитга никоҳланади, никоҳ боғланади. Маъмур (иш топширилган одам) никоҳлаб қўйгандан кейин орқага қайтиш мумкин эмас.
Никохи харом килинган аёллар
1236-масала
Киши ўзининг онасини ёки онасининг онасини никоҳлаб
олиши ҳаромдир. Отасининг онаси бўлса ҳам, онасининг онаси бўлса ҳам, унга никоҳланиши ҳаромдир. Ўзининг кизи ёки набираси (ўғлининг қизи ёки қизининг қизи) билан никоҳланиш ҳам ҳаромдир.
1237-масала
Синглисини никоҳига олиш ҳаромдир. Ота-она бир синглиси, ота бир синглиси ёки она бир синглиси бўлса ҳам, у билан никоҳланиш ҳаромдир. Синглисининг, акасининг қизини ёки аммасини, хо...Ещёкинчиси кофир бўлса ёки гувоҳларнинг бири балоғатга етган, иккинчиси балоғатга етмаган бўлса ҳам, никоҳ боғланмайди.
1233-масала
Никоҳни эълон қилиш яхши амалдир.
1234-масала
Агар йигит ва қиз балоғат ёшига етган бўлса, ўзлари никоҳланишлари мумкин, лекин бунда ҳам икки гувоҳ бўлиши шарт.
1235-масала
Бир йигит «Фалончини менга никоҳлаб беринг» деса, (қиз томон ийжоб қилса) икки гувоҳ олдида ўша қиз ўша йигитга никоҳланади, никоҳ боғланади. Маъмур (иш топширилган одам) никоҳлаб қўйгандан кейин орқага қайтиш мумкин эмас.
Никохи харом килинган аёллар
1236-масала
Киши ўзининг онасини ёки онасининг онасини никоҳлаб
олиши ҳаромдир. Отасининг онаси бўлса ҳам, онасининг онаси бўлса ҳам, унга никоҳланиши ҳаромдир. Ўзининг кизи ёки набираси (ўғлининг қизи ёки қизининг қизи) билан никоҳланиш ҳам ҳаромдир.
1237-масала
Синглисини никоҳига олиш ҳаромдир. Ота-она бир синглиси, ота бир синглиси ёки она бир синглиси бўлса ҳам, у билан никоҳланиш ҳаромдир. Синглисининг, акасининг қизини ёки аммасини, холасини никоҳлаб олиш ҳам ҳаромдир.
1238-масала
Киши қайнонасига (хотинининг онасига) никоҳланиши халол эмас. Никоҳланган хотини билан қовушган бўлса ҳам, қовушмаган булса ҳам, унга никоҳланишининг ўзи шу аёлнинг онаси билан никоҳланишни абадий ҳаром килади.
283
1239-масала
Бир киши бир аёлга уйланиб, кейин уни талоқ қилса, ёки бир аёл билан никоҳланиб, қовушмасидан аввал ўша аёл вафот этса, бу киши ўша аёлнинг бошқа эридан туғилган қизига никоҳланиш жоиз. Лекин никоҳдан кейин аёлга қовушган бўлса, шундан кейин бу аёл вафот топса, бу киши ўша аёлнинг бошқа эридан туғилган қизига уйланиш жоиз эмас.
1240-масала
Ўғил ўз отасининг хотинига уйланиши ҳалол эмас. Отаси бир аёлни никоҳлаб олган бўлса, у билан қовушган бўлса-бўлмаса, бу аёл шу кишининг ўғлига никоҳланиши абадий харом бўлиб қолади.
1241-масала
Ота ўғлининг хотинига (келинига) никоҳланиши ҳалол эмас. Аёл киши эрининг отасига, эрининг бобосига, бобосининг отасига ҳам никоҳланиши ҳаромдир.
1242-масала
Бир никоҳда икки опа-сингилни жамлаш, яъни опа-сингил бир пайтда бир кишининг никоҳида бўлиши ҳаромдир. Демак, киши ўз никоҳида турган аёлининг опасига ёки синглисига уйланиши мумкин эмас. Лекин аёли вафот этса ёки талоқ қилинса, иддаси чиққандан кейин унинг опасига ёки си...ЕщёАшраф Али Таҳонавий
1239-масала
Бир киши бир аёлга уйланиб, кейин уни талоқ қилса, ёки бир аёл билан никоҳланиб, қовушмасидан аввал ўша аёл вафот этса, бу киши ўша аёлнинг бошқа эридан туғилган қизига никоҳланиш жоиз. Лекин никоҳдан кейин аёлга қовушган бўлса, шундан кейин бу аёл вафот топса, бу киши ўша аёлнинг бошқа эридан туғилган қизига уйланиш жоиз эмас.
1240-масала
Ўғил ўз отасининг хотинига уйланиши ҳалол эмас. Отаси бир аёлни никоҳлаб олган бўлса, у билан қовушган бўлса-бўлмаса, бу аёл шу кишининг ўғлига никоҳланиши абадий харом бўлиб қолади.
1241-масала
Ота ўғлининг хотинига (келинига) никоҳланиши ҳалол эмас. Аёл киши эрининг отасига, эрининг бобосига, бобосининг отасига ҳам никоҳланиши ҳаромдир.
1242-масала
Бир никоҳда икки опа-сингилни жамлаш, яъни опа-сингил бир пайтда бир кишининг никоҳида бўлиши ҳаромдир. Демак, киши ўз никоҳида турган аёлининг опасига ёки синглисига уйланиши мумкин эмас. Лекин аёли вафот этса ёки талоқ қилинса, иддаси чиққандан кейин унинг опасига ёки синглисига уйланиш жоиз.
1243-масала
Бир киши икки марта алоҳида никоҳ ўқитиб, опа-сингилга уйланган бўлса, қай бирининг никоҳи биринчи ўқилган бўлса, ўша аёлнинг никоҳи дуруст бўлади, кейинги ўқилган никоҳ ботил бўлиб кетади.
1244-масала
Киши ўз хотинининг аммасига, холасига, жиянига (акасининг ёки синглисининг қизига) уйланиши мумкин эмас. Лекин аёли вафот этса ёки талоқ қилинса, иддаси тугагандан кейин -
____
¹Агар бир ака билан опа-сингилни никоҳлаб олган бўлса, икковининг ҳам никоҳи ботил бўлади.
284
1245-масала
Қайси аёллар бир пайтда бир кишининг никоҳида бўлиши ҳалол эмаслигини аниқлаш учун бу аёлларнинг бирини эркак, бирини аёл деб фараз қилиб кўрилади. Масалан, туғишган опа-сингилнинг бирини эркак деб фараз қилсак, улар ака-сингил бўлиб қолади, ака-сингилнинг эса никоҳланиши ҳаром. Демак, бу опа-сингилни бир никоҳда жамлаб бўлмайди.
1246-масала
Бир аёл билан унинг эрининг бошқа никоҳдан туғилган қизини, яъни аёлнинг ўгай қизини бир никоҳда жамлаш жоиздир.
1247-масала
Аёл киши ўзининг боқиб олган (ўзи туғмаган, ўзи эмизмаган) ўғлига никоҳланиши жоиз. Эркак киши ҳам ўзининг боқиб олган ўғлининг хотинига уйланиши жоиз.
1248-масала
- Эркак киши қуйдаги аёлларга уйланиши жоиз:
-онасининг аммасининг аммасига;
- отасининг холасининг холасига;
- аммасининг қизига;
- амакисининг қизига;
- холасининг қизига;
- тоғ...Ещёгина ўша аёлнинг аммасига, холасига, жиянига (акасининг ёки синглисининг қизига) уйланиши жоиз бўлади. Демак, амма билан жиянни, хола билан жиянни бир никоҳда жамлаб бўлмайди.
1245-масала
Қайси аёллар бир пайтда бир кишининг никоҳида бўлиши ҳалол эмаслигини аниқлаш учун бу аёлларнинг бирини эркак, бирини аёл деб фараз қилиб кўрилади. Масалан, туғишган опа-сингилнинг бирини эркак деб фараз қилсак, улар ака-сингил бўлиб қолади, ака-сингилнинг эса никоҳланиши ҳаром. Демак, бу опа-сингилни бир никоҳда жамлаб бўлмайди.
1246-масала
Бир аёл билан унинг эрининг бошқа никоҳдан туғилган қизини, яъни аёлнинг ўгай қизини бир никоҳда жамлаш жоиздир.
1247-масала
Аёл киши ўзининг боқиб олган (ўзи туғмаган, ўзи эмизмаган) ўғлига никоҳланиши жоиз. Эркак киши ҳам ўзининг боқиб олган ўғлининг хотинига уйланиши жоиз.
1248-масала
- Эркак киши қуйдаги аёлларга уйланиши жоиз:
-онасининг аммасининг аммасига;
- отасининг холасининг холасига;
- аммасининг қизига;
- амакисининг қизига;
- холасининг қизига;
- тоғасининг қизига.
1249-масала
Эркак киши бир аёл билан шу аёлнинг амакисининг, аммасининг, холасининг ёки тоғасининг қизини бир никоҳда жамлаши жоиз.
1250-масала
Киши ўзини эмизган аёлга никоҳланиши харомдир, чунки бу аёл уни эмизгани учун унга она бўлиб қолади. Шунингдек,
285
Изоҳ: Эмикдош қиз: бегона қиз икки ёшга тўлмасидан олдин, кишининг аёлини эмган, мана шу қиз икки ёшга тўлмасдан олдин, бир одамни никоҳидаги аёлни эмса ва боланинг ҳалқумидан сут боланинг қорнига тушган бўлса, бу қиз мана шу эмизган аёлнинг эрига эмикдош қиз бўлиб қолади.
Демак, насаб туфайли махрам бўлганлар эмикдошлик туфайли ҳам маҳрам бўлади (масалан, бир-бирига мутлақо бегона ўғил билан қиз бир онани эмса, бир-бирига эмикдош ака- сингил бўлиб колади.
1251-масала
Эмикдош опа-сингилларни ҳам бир никоҳда жамлаш жоиз эмас.
1252-масала
Бир киши бир аёл билан зино қилиб қўйса, шу аёлнинг қизи билан ҳам, онаси билан ҳам никоҳланиши ҳаромдир. Демак, киши ўзи зино қилиб қўйган аёлнинг аслига ҳам, фаръига ҳам никоҳлана олмайди.
Изоҳ: Асл ота-она ва улардан юқоридаги аждодлар. Фарь фарзандлар ва улардан қуйидаги авлодлар.
1253-масала
Бир киши бир аёлни шаҳват билан ушласа, шу аёлнинг...Ещёэмикдош қизига, синглисига, аммасига, холасига, акасининг қизига, синглисининг қизига уйланиши ҳам ҳаромдир.
Изоҳ: Эмикдош қиз: бегона қиз икки ёшга тўлмасидан олдин, кишининг аёлини эмган, мана шу қиз икки ёшга тўлмасдан олдин, бир одамни никоҳидаги аёлни эмса ва боланинг ҳалқумидан сут боланинг қорнига тушган бўлса, бу қиз мана шу эмизган аёлнинг эрига эмикдош қиз бўлиб қолади.
Демак, насаб туфайли махрам бўлганлар эмикдошлик туфайли ҳам маҳрам бўлади (масалан, бир-бирига мутлақо бегона ўғил билан қиз бир онани эмса, бир-бирига эмикдош ака- сингил бўлиб колади.
1251-масала
Эмикдош опа-сингилларни ҳам бир никоҳда жамлаш жоиз эмас.
1252-масала
Бир киши бир аёл билан зино қилиб қўйса, шу аёлнинг қизи билан ҳам, онаси билан ҳам никоҳланиши ҳаромдир. Демак, киши ўзи зино қилиб қўйган аёлнинг аслига ҳам, фаръига ҳам никоҳлана олмайди.
Изоҳ: Асл ота-она ва улардан юқоридаги аждодлар. Фарь фарзандлар ва улардан қуйидаги авлодлар.
1253-масала
Бир киши бир аёлни шаҳват билан ушласа, шу аёлнинг қизи ва онасига уйланиш унга ҳаром бўлиб қолади. Мана шу аёлнинг онаси ва қизи унинг асли ва фарълари деб номланади.
1254-масала
Бир киши кечаси хотинини уйғотмоқчи бўлиб, адашиб, қўли билан қизини ушласа, аммо қизи эканини билмай, Аллоҳ асрасин, уни шаҳват билан силаса, хотини унга абадий ҳаром бўлиб қолади.
__
¹Бу қиз шу аёлнинг қизи бўлиб, у қиз шаҳватни уйғотадиган қиз бўлса. Агар у бошқанинг қизи бўлса ёки шаҳватни уйғотмайдиган ёш қизча бўлса, бу ҳолатла аёли эрига ҳаром бўлмайди...
286
Ҳудди шунингдек, адашиб, ўз хотинининг онасини, яъни қайнонасини шаҳват билан ушласа ҳам, хотини унга абадий харом бўлади, никоҳлари талоқсиз ҳам бузилади. Бу ҳолатда эрга ўша аёлини талоқ қилиш вожиб бўлиб қолади.
Изоҳ: Нур сурасининг 58-ояти тафсирига қаралсин.
1255-масала
Ўғил адашиб, ўгай онасини (яъни отасининг бошқа хотинини) шаҳват билан ушласа, ўша ўгай она эрига абадий харом бўлиб қолади.
Аёл киши ҳам адашиб, ўгай ўғлини (яъни эрининг бошқа никоҳдан туғилган ўғлини) шаҳват билан ушласа, эри (яъни шу ўгай ўғилнинг отаси) унга абадий ҳаром бўлиб қолади.
1256-масала
Бир аёл зинодан ҳомиладор бўлиб қолган бўлса, бошқа эркак бу аёлга никоҳланиши жоиз, лекин аёл ўша зинодан хосил бўлган ҳомиласини туғмагунича унга қовушмай туради.
Бир эркак бир аёл билан зино қилиб қўйса ва ўртада хомила пайдо бўлса, ўша аёлга никоҳланса, бола туғилишини кутмасдан қовушиши жоиз, чунки ҳомила ўзининг боласидир.
1257-масала
Мусулмон одамнинг аҳли китоб аёлга уйланиши жоиз, лекин му...ЕщёАшраф Али Таҳонавий

Мусулмон одамнинг аҳли китоб аёлга уйланиши жоиз, лекин муслима аёл номусулмон эркакка, агар бу киши аҳли китоб бўлса ҳам, никоҳланиши жоиз эмас.
1258-масала
Иддадаги аёл иддаси тугамагунча никоҳланмайди. Иддаси талоқ туфайли бўлса ҳам, эрининг вафоти туфайли бўлса ҳам, иддаси тугамасидан эрга тега олмайди.
1259-масала
Бировнинг никоҳидаги аёлга уйланиш ҳаромдир. Фақатгина эри бу аёлни талоқ қилса, сўнг аёлнинг иддаси тугаса, шундан кейин унга уйланиш мумкин.
287
1260-масала
Эркак кишининг никоҳида бир пайтда тўрттадан ортик аёл бўлиши мумкин эмас. Тўртта аёлга уйланган эркак уларнинг бирини талок қилса, ўша аёлининг иддаси тугамагунича унинг ўрнига бошка аёлга уйлана олмайди.
1261-масала
Кўпгина уламоларнинг фатвосига кўра, муслима аёл рофизий эркакка (кофирга) никоҳланиши мумкин эмас.
Никоҳдаги валий
Валий - балоғат ёшига етмаган йигит ёки қизни никоҳлаш хукуки бор бўлган кишидир.
1262-масала
Сағир (балоғат ёшига етмаган ўғил бола) ва сағира (балоғат ёшига етмаган киз) никоҳланса, аввало унинг отаси валий бўлади.
Агар отаси бўлмаса, бобоси валий бўлади; бобоси бўлмаса бобонинг отаси валий бўлади; кейин бобонинг бобоси валий бўлади.
Булар ҳам бўлмаса, туғишган (бир ота, бир онадан туғилган) акаси валий бўлади; у бўлмаса, ота бир акаси валий бў- лади; у хам бўлмаса, акасининг ўғли валий бўлади; у ҳам бўлмаса, аканинг ўғлининг ўғли валий бўлади.
Булар хам бўлмаса, валийлик туғишган (бир ота, бир онадан туғилган) амакига ўтади...ЕщёАшраф Али Таҳонавий
1260-масала
Эркак кишининг никоҳида бир пайтда тўрттадан ортик аёл бўлиши мумкин эмас. Тўртта аёлга уйланган эркак уларнинг бирини талок қилса, ўша аёлининг иддаси тугамагунича унинг ўрнига бошка аёлга уйлана олмайди.
1261-масала
Кўпгина уламоларнинг фатвосига кўра, муслима аёл рофизий эркакка (кофирга) никоҳланиши мумкин эмас.
Никоҳдаги валий
Валий - балоғат ёшига етмаган йигит ёки қизни никоҳлаш хукуки бор бўлган кишидир.
1262-масала
Сағир (балоғат ёшига етмаган ўғил бола) ва сағира (балоғат ёшига етмаган киз) никоҳланса, аввало унинг отаси валий бўлади.
Агар отаси бўлмаса, бобоси валий бўлади; бобоси бўлмаса бобонинг отаси валий бўлади; кейин бобонинг бобоси валий бўлади.
Булар ҳам бўлмаса, туғишган (бир ота, бир онадан туғилган) акаси валий бўлади; у бўлмаса, ота бир акаси валий бў- лади; у хам бўлмаса, акасининг ўғли валий бўлади; у ҳам бўлмаса, аканинг ўғлининг ўғли валий бўлади.
Булар хам бўлмаса, валийлик туғишган (бир ота, бир онадан туғилган) амакига ўтади. Ундан кейин ота бир амаки; кейин туғишган амакининг ўғли; кейин туғишган амакининг ўғлининг ўғли; кейин амакининг ўғлининг ўғли валий бўлиб, шу тарзда пастлаб бораверади.
Булар ҳам бўлмаса, энди валийлик отанинг амакисига ўтади, ундан кейин отанинг амакисининг ўғиллари; кейин бобосининг амакиси; кейин бобосининг амакисининг ўғиллари валий бўлади.
Ислом аҳлининг фатвосига кўра кодиёнинг ва рофизийлар кофир саналади.
288
Булар ҳам топилмаса, валийлик онага ўтади, кейин ота тарафдан момога, кейин она тарафдан момога, кейин она тарафдан бобога; кейин туғишган опа-сингилларга; кейин ота бир опа-сингилга; она бир ака ёки ука, ёхуд она бир опа ёки сингилга, кейин аммага, кейин тоғага, кейин холага ўтади.
1263-масала
Мусулмон кишига сағир, мажнун ёки кофир одам валийлик қилмайди.
1264-масала
Никоҳда балоғат ёшига етган оқила аёлнинг ихтиёри ўзидадир. Уни мажбурлаб никоҳлашга валийнинг ҳаққи йўқ. Бундай аёл никоҳи ҳалол бўлган ҳар қандай эркак кишига никоҳланиши мумкин. Қандай ҳолатда никоҳланса ҳам, никоҳнинг шартлари бажарилса, бу никоҳи дуруст бўлаверади. Бу никоҳни валий билса ҳам, билмаса ҳам, бу никоҳга валий рози бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, бу аёлнинг никоҳи дуруст бўлади. Лекин аёл ўзининг тенги бўлмаган одамга никоҳланган бўлса, унинг валийси бунга рози бўлмаса, бу ҳолатда фатвога кўра аёлнинг никоҳи дуруст бўлмайди. Масалан, аёл киши пасткаш одамга ёки ўғрига никоҳланган бўлса, бу ҳо...ЕщёАшраф Али Таҳонавий
Булар ҳам топилмаса, валийлик онага ўтади, кейин ота тарафдан момога, кейин она тарафдан момога, кейин она тарафдан бобога; кейин туғишган опа-сингилларга; кейин ота бир опа-сингилга; она бир ака ёки ука, ёхуд она бир опа ёки сингилга, кейин аммага, кейин тоғага, кейин холага ўтади.
1263-масала
Мусулмон кишига сағир, мажнун ёки кофир одам валийлик қилмайди.
1264-масала
Никоҳда балоғат ёшига етган оқила аёлнинг ихтиёри ўзидадир. Уни мажбурлаб никоҳлашга валийнинг ҳаққи йўқ. Бундай аёл никоҳи ҳалол бўлган ҳар қандай эркак кишига никоҳланиши мумкин. Қандай ҳолатда никоҳланса ҳам, никоҳнинг шартлари бажарилса, бу никоҳи дуруст бўлаверади. Бу никоҳни валий билса ҳам, билмаса ҳам, бу никоҳга валий рози бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, бу аёлнинг никоҳи дуруст бўлади. Лекин аёл ўзининг тенги бўлмаган одамга никоҳланган бўлса, унинг валийси бунга рози бўлмаса, бу ҳолатда фатвога кўра аёлнинг никоҳи дуруст бўлмайди. Масалан, аёл киши пасткаш одамга ёки ўғрига никоҳланган бўлса, бу ҳолатда валийнинг бу никоҳни бузишга ҳаққи бор.
Изоҳ: «Тенги бўлмаган одам» деганда бу одамнинг ёши эмас, балки унинг насл-насаби, покизалиги, касб-кори каби жиҳатларидан номуносиблиги назарда тутилмоқда.
Демак, аёл ўзининг тенги бўлган одамга никоҳланган бўлса, ниҳоятда кам микдордаги маҳрга келишилган бўлса ҳам, бу никох дуруст бўлаверади. Лекин валий истаса, бу аёлни никоҳлаб олаётган одамга қозининг ҳузурида эътироз билдиради: никоҳлаб олаётган эр аёлнинг махри мислини тўлиқ килиб бериши лозим. Агар эр валий талаб қилган маҳр мик- дорини бермаса, кози уларни ажраштириб юборади.
Изоҳ: Маҳри мисл («ўхшаш аёлнинг маҳри») — бир аёлнинг унга насабда, ҳуснда, ёшда, диёнатда ва бошқа сифатларда тенг бўлган ота тараф қариндош аёлларга бериладиган ўртача маҳр миқдори.
289
Изоҳ: Бу ҳуқуқ фақат аёлнинг асабаларидан бўлган валийларга берилган. Аёлнинг асабалари деб, унинг қуйидаги эркак қариндошларига айтилади:
- унинг отаси;
- отаси вафот этган бўлиб, валийликни кимгадир васият қилган бўлса, ўша одам;
- ундан кейин отасининг отаси;
- ундан кейин никоҳланаётган аёл жувон бўлса, унинг ўғли;
- ундан кейин отасининг фарзандлари;
- ундан кейин қизнинг туғишган ака-укалари;
- ундан кейин ота бир ака-укалари.
1265-масала
Валий балоғат ёшига етган оқила қизни унинг изнисиз никоҳлаб қўйса, никоҳ қизнинг розилигига боғлиқ бўлиб туради. Агар қиз бу никоҳга рози бўлса, никоҳ дуруст бўлади, рад қилса, никоҳ ботил бўлади.
1266-масала
Балоғат ёшига етган оқила қизнинг валийси уни никоҳлаш учун ундан изн сўраганида қиз жим турса, йиғласа ёки кулса, бу ҳолат қиз томонидан розилик берилгани деб ҳисобланади. Шунингдек, қизни никоҳлаб кўйиб, кейин унга хабар берилганда ҳам қиз жим турса, йиғласа ёки кулса, никоҳ дуруст бўлади ва мана шу қизнинг розилиги ҳ...ЕщёАшраф Али Таҳонавий
Изоҳ: Бу ҳуқуқ фақат аёлнинг асабаларидан бўлган валийларга берилган. Аёлнинг асабалари деб, унинг қуйидаги эркак қариндошларига айтилади:
- унинг отаси;
- отаси вафот этган бўлиб, валийликни кимгадир васият қилган бўлса, ўша одам;
- ундан кейин отасининг отаси;
- ундан кейин никоҳланаётган аёл жувон бўлса, унинг ўғли;
- ундан кейин отасининг фарзандлари;
- ундан кейин қизнинг туғишган ака-укалари;
- ундан кейин ота бир ака-укалари.
1265-масала
Валий балоғат ёшига етган оқила қизни унинг изнисиз никоҳлаб қўйса, никоҳ қизнинг розилигига боғлиқ бўлиб туради. Агар қиз бу никоҳга рози бўлса, никоҳ дуруст бўлади, рад қилса, никоҳ ботил бўлади.
1266-масала
Балоғат ёшига етган оқила қизнинг валийси уни никоҳлаш учун ундан изн сўраганида қиз жим турса, йиғласа ёки кулса, бу ҳолат қиз томонидан розилик берилгани деб ҳисобланади. Шунингдек, қизни никоҳлаб кўйиб, кейин унга хабар берилганда ҳам қиз жим турса, йиғласа ёки кулса, никоҳ дуруст бўлади ва мана шу қизнинг розилиги ҳисобланади, тили билан «рози бўлдим» ёки «ижозат бердим» дейиши шарт қилинмайди.
1267-масала
Агар валий болиға, оқила қиздан изн сўраса, бўлажак куёвнинг исмини айтиб, уни қизга танитиши керак. Агар никоҳланаётган йигитнинг исмини айтмасдан қиздан изн сўраса ёки таниб бўлмайдиган сифатини айтган бўлса, яъни йигитни қизга танитмаса, бу ҳолатда қизнинг сукути розилик ҳисобланмайди. Изн сўраётганда маҳрни ҳам аниқ айтмай, қизнинг махри мислидан кам маҳр берса ҳам никох дуруст бўлмайди. Шунинг учун бундай вазиятда маҳрни қайтадан айтиб, қиздан розилик сўралади.