Бу шахарда машхур бир тикувчи бор эди. Ёш савдогар шу чеварда кийим тиктиришни хохлади.
Йўловчи мўйсафиддан чеварнинг дўкони қаердалигини сўради. Мўйсафид унга чеварнинг дўкони қаерда эканлигини тушунтириб берди ва огохлантирди:
- Болам, у машхур чевар бўлгани билан, қўли эгри. Эхтиёт бўл. Мана ман деганларнинг матоларидан ўзларига билдирмай қирқиб олади.
- Эх отахон, мен савдогарликни бекорга қилиб юрибманми? Ўғридан кўпини кўрибманми? Хали менинг матоларимни ўғирлайдиган ўғри туғилмаган!
- Болам у жуда мохир ўғирида!
- Отахон, мендан хеч нарса ололмайди. Манзилни кўрсатганингиз учун рахмат!
Отахонга шу жавобни айтиб, савдогар чеварнинг дўкони томон равона бўлди. Дўконни қидириб топди. Ичидан чевар чиқиб келди. Чевар шундай мулозамат қилдики савдогарга, худди минг йиллик танишлардек кутиб олди. Савдогар чеварнинг олдига ўзи билан олиб келган қимматбахо матони ёйди. Чевар савдогарнинг ўлчамларини олиб матони қайчи билан қирқа бошлади.
Ўз ишини бажараётиб Румнинг гўзал қизлари хақида гапирарди, турли хил латифалар айтарди. Латифаларнинг қизиқлигидан савдогар бошини тепага қилиб, қахқаха отиб куларди. Чевар бу онда тезлик билан матонинг бир томонини қирқиб олар ва беркитар эди.
Кейинги сафар ундан хам кулгулироқ латифа айтарди. Савдогар кулаверганидан кўзлари юмилиб кетар, бу онда чевар матонинг яна бир парчасини қирқиб олиб яширар эди. Бирданига чевар жим бўлиб ўз ишини бажаришда давом этди.
- Эй чевар, жуда қизиқ латифалар билар экансан. Нега жимиб қолдинг? Давом эт . . . - деди савдогар.
- Эй савдогар, агар яна бир марта латифа айтсам, сенга кийим тор келиб қолади . . . деб жавоб қайтарди.
Азиз диндошим, энди сизга бу қахрамонларни таништирай:
Хикоядаги савдогар бу - сиз, мен, барча инсонлар. Мўйсафид эса бизга насихат қилгувчидир. У отамиз, устозимиз, хикоя, ибратли воқеа ва хоказолардир. Чевар бу дунёдир. Унинг қирқиб олаётган қимматбахо матоси эса, инсоннинг қимматли вақтидир.
Дунё шундай, сизга кулгили, кўнгил-очар нарсаларни кўрсатиб, вақтингизни ўзининг ўткир қайчиси билан “зип” этиб қирқиб олаверади. Буни пайқамай қоласиз. Баъзан пайқаганингизда, кийимингиз тор келиб қолган бўлади. Яъни вақтимиз жуда оз қолган бўлади дунёда. Вақтни бекор сарфламасликни бугун сизга ва ўзимга насихат қилдим!...
ok.ru/group/56721362583591
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев