Тонг қадар тўлғондим ўтмиш қаърида.
Хотира тубидан изладим ўзни,
Бу менинг ҳаётим эмас аслида!
Кўз ўнгимдан ўтар тасма мисоли,
Тўғрими ё хато босган изларим.
Келажакка аниқ қўйилган мақсад -
Орзулар ичидан ўзни изладим:
Мен хозир файзли бир уйнинг бекаси,
Эрка-ю содиқ ёр унинг бағрида.
Боғчадан югуриб келади болам...
Бу менинг ҳаётим эмас аслида.
Ҳовлини тўлдириб кутамиз мехмон,
Каттамга суннат тўй қилиб берамиз.
Қизчамизнинг қутлуғ илк қадамига
Дадаси иккимиз маржон терамиз...
Менчалик бўлар-да бир аёл бахти...
Дейману, ёш қалқир киприк остида.
Мен бундай яшашим керак эмасди,
Бу менинг ҳаётим эмас аслида!..
Қуёш бош кўтарар, оқармоқда уфқ,
Кўзларим очаман нам ёстиқ узра.
Хотира-ю армон чалкашган тунни
Унутмоққа кучим етмайди сира.
Илк бор қисматимни қарғадим бу тун...
ФИРУЗА
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
унутмоққа кучим етмайди сира.