Предыдущая публикация
Уриб тур бироз,
Мен ҳали умримни бўлмадим яшаб.
Бахтли юрмоғимни кўрмади Отам,
Онамнинг кўзлари кулмади яшнаб.
Эй, юрак биламан,
Етар бардошинг,
Қаърингда кўмилиб ётилибди нажот.
Дилини қон қилиб мен бағритошинг,
Қучоғига босар бешафқат хаёт.
Эй, юрак кучли бўл,
Ўтинчим сендан,
Шум тақдир йўлида босганларим чўғ.
Гуноҳимни ювиб улгурмасимдан,
Тўхтамоққа сени асло ҳаққинг йўқ...
Муаттар Озод
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев