Предыдущая публикация
Милтиллаб турибди митти бир ёғду
Зулмат маликаси балки шу кеча
Ёхуд ёлғизликка маҳкуммикан у?
Билолмадим қандай синоат эрур
Билмам бу хол недан сўзларди шу он -
Ялтирарми ожиз томчилаган ёш,
Ёки исёнмикан сукунат томон?
Осмонга термулиб кузатаман жим
Наҳот унга фалак раҳми келмасми?
Йўқ йўқ жасоратдан бермоқда аён -
Танҳоликдан қўрқмас ирода акси...
Зулматга қопланган самолар ичра
Қора булутларнинг ортидан маъюс
Сўнмас бир илинждан бергандай дарак
Милтираб турибди якка бир юлдуз...
Муаттар Озод
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев