Аллоҳдан қўрқинг, эркак номига уят ва иснод, эркак бўлиб, аёл профиль очиб эркакларни лаққиллатарсиз, бузуқ аёлларни очиқ авратли расмларини эркакларга жўнатиб пул ишларсиз, аммо ҳаммасини Аллоҳ кўриб турибди!
Йигитнинг “Гули”га. Хўш, йигит! Хурсандмисиз энди. Қанчадан-қанча одамлар сиз очган қизбола профилига маст бўлиб ўтирибди. Сиз қўйган қизнинг суратларини, ёзувларингизни кўриб шаҳвати ҳирси ошяпти. Ҳаммани лақиллатиб кулиб ўтиргандирсиз мониторга қараб. ЛЕКИН, Ўзини аёлга ўхшатган эркак ва ўзини эркакка ўхшатган аёлларни Пайғамбаримиз лаънатлаган. Шуни биласизми? Қиёмат кунида шарманда расмларни тарқатганингиз, қиз бола бўлиб ёлғон гапирганингиз, бегона кизни фохишадек танитганингиз, узингизни аёлга ўхшатганингиз учун ҚАТТИҚ ЖАЗО оласиз! Мусулмон киши ёлғон гапирмайди. Ҳақиқий ЭРКАК аёл кўйлак кийишни орзу қилмайди! Бу сиз учун шунчаки Приколдир. Лекин жавоби прикол бўлмайди. Қизбола номингиздан йигитлар билан ёзишиб севги қиласиз. Хунаса, гей, хезалак деб ҳақорат қилишса ҳам, онангиздан сўкишса ҳам таъсир қилмайдими? Ҳақиқий эркак онасидан сўктириб қўймайди, йигит! Хали ҳам вақт бор. Майнавозчиликни йиғиштириб ўзгартиринг профилни, суратларни олиб ташланг. Охиратингизни ўйланг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1