Мана шу воқеалар бўлганига хам бир ярим йил бўлди. Шу вақт оралиғида кулбага бир неча марта бордим. Ўтган йили ёзда кулбани бошқатдан сувоқ қилиб ичларини таъмирладим. Кулбани қурилганига салкам эллик йил бўлган бўлсада уни эгаси йўқлиги ажаблантирди мени. Бу кулбани ўзини алохида тарихи бўлиб уни кейинроқ айтиб берарман. Лекин хозир гап бошқа нарсада, бир ярим йил мобайнида бир неча марта келиб битта саволдан бошқа хаммасига жавоб топдим. Хақиқатан хам жавобларни хаммаси оддий эди. Лекин бир сирни хеч еча олмадим. Мен учун энг катта сир бу қадрдоним РЕКСдир….. Охирги борганимда бир вақтлари мени кулбага киришдан қайтарган девонани топдим. У билан ёзишма орқали анчагина гаплашдик. Хайрлашиш олдидан у менга эски бир дафтар берди. Бу дафтар уни хаёти давомида ёзиб юрган кундалиги экан. Юқоридаги кечинмаларимни жавобини топиш мақсадида кундаликни ўқиб чиқдим. У аслида рус диндори (хозирда телба ва соқов бўлиб қолган), исми Дима. Ўзбеклар уни Дилшод дейишади. Мени кечинмаларим Кулба хақида бўлгани учун хам, сизларга кундаликдан фақатгина унга тегишли бўлган маълумотларни сизларга айтиб бераман. Демак мана унинг кундалиги: 1958 йил ….
- 20 – Июнь. Бир неча кундан бери одамлар ўзга сайёраликлар тўғрисида гапиришаяпти. Мен бу ерликларни гапларини тушунаману лекин гапира олмайман. Ўзбекистонга келганимга икки йилча бўлиб қолган бўлсада халиям тилни ўргана олмадим. Агар тилни билганимда хаммасини ўз кўзларим билан кўрганимни айтиб берармидим? Оддийгина шарсимон бир нарса бир неча дақиқа осмонда муаллақ турдию бирдан изсиз йўқолди. Бу ўзга сайёралилармас Немисларни янги машинаси бўлиши мумкин. Мен шундай ўйлайман. Эххе, Сталинградда Немисларни вахшийликларини кўравериб бу ёш бошим қариб қолди.26 – июнь. Яна шу ахвол. Бойни қўйларини отарга олиб киришим билан кўзим узокдаги ялтироқ шарга тушди. Ўша томонга қараб югурдим. Беш кун аввал қандай кўрган бўлсам шундай холатда хавода муаллақ турарди. Ерга бир нарса ташлашди. Кейин ғойиб бўлди. Бироз қўрқиб турдимда кейин улар ташлаган нарсани олдига бордим. У ерда хеч нарса йўқ эди. Ерга кириб кетдимикана?10 – июль. Бугун ўша келгиндиларни ташлаган нарсаларини ердан кавлаб оламан. Агар улар Немислар бўлса, уларни яширин қуролларини топиб хукуматга олиб бораман. Мукофот хам оларман. Ўзга сайёраликлар бўлса олтин ташлаб кетишган бўлиши мумкин. Бойиб кетаман.11 – июль. Кеча хеч нарса топа олмадим. Чумоли қумурсқаларга таланганим қолди. Тўрт соат кавлабмана? Хатто эски кавуш хам чиқмади. Олтин топганимда уйланиб олардим. Махаллий халқ йигитлари 16 ёшдаёқ уйланиб олишаркан. Мени ёшим 19 га қараб кетаяпти хамон бўйдоқман.20 – июль. Бугун хам қўйларни немисларни яширин ерида боқдим. Бу ер немисларникими ёки ўзга сайёраликларникии билмайман. Лекин бу ерда қандайдир сир борлигини биламан. Қўйлар шу ерда боқила бошлаганидан бери анча семириб қолишди чамамда. Уни устига хар куни овозларидан қулоқларим том битарди. Шу уч кундан бери ўтов хам, отар хам жим жит.25 – августь. Негадир ғалати бўлиб кетаяпман. Бойвачча жой хозирлаб берганидан бери шу ерда ётибман. Бундан буёғига қўйларини шу ерда боқармишман. Немислармией ёки ўзга оламликларми келмай қўйишди. Қаердан хам бу ерга келдима. Бойваччани қўйлари семиргани билан мени соғлигим жойидамас. Кечалари юриб чиқармишман. Шеригим шундай деди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 220