Ўзим билан ўзим гаплашиб тентак бўлаяпман шекилли”. Кейин сал нарироқ бордимда атайин: “Рексжон хов Рексжон уйга кирит” – дедим. Хозир ўша холатимни эсласам на кулишни ва на йиғлашни биламан. Одам итгаям гапирадими дейман. Бир томондан шу итда бир катта сир бор деб ўйлардим. Шунинг учун унга қаттиқ гапиргим келмасди. Шу саккиз кун ичида мени яқин ўртоғимга айланганди. Ўн дақиқалар ит менга ириллаб, мен унга телбаларча гапириб ўтирдик. Кейин рекс эшикни олдидан кетди. Ичкарига қўрқа писа кирдим. Дарров чироқни ёқдим. Мен ичкарида кимдир бор деган хаёлда киргандим. Лекин у ерда хеч ким йўқ эди. Хамма нарса жойида, фақат….. вешалка пастга тушиб ётарди. Вешалка билан бир тўп девор ўпирилиб тушганди. Ўзимни доим қўрқмас деб ўйлаб юрардим. Чунки ёшлигим қишлоқда, айнан қабристонни тўғрисида жойлашган хонадонда ўтган эди. Эсимни таниганимдан қабристондаги қабрлар устида “яшин топалоқ” ўйнаб, очиқ мозорлардан ўрикларни териб еб юриб катта бўлгандик. Биз учун қабрларда ётган ўликлар тирик инсонлардай эди, ўшани учун улардан қўрқмасдик. Янги олиб келинган маййитни эгалари қўйиб кетгач тепасига бориб салом бериб “яхши ётибсизми бува” деб қўярдик. Лекин бу ерда негадир мени вахм боса бошлади, шу билан бирга жахлим чиқа бошлади. Сумкамда бир шиша ароқ бор эди. Ичмасдим. Уни хар хил дезинфекцион холатларга олиб келгандим. Ароқни шартта очдимда бўғзидан кўтардим. Биринчи хўпламдаёқ бурнимдан чиқди. Бурним қаттиқ ачишди. Йўталиб йўталиб яна кўтардим. Бу сафар беш олти қултум ича олдим. Ичим қизиди. Кўзим вешалкага тушдида: “сенга шу керакми, ол” дедимда вешалкани хонани у четига улоқтирдим. “балки деворингга мих қоқаётганим учун жахлинг чиқаётгандир, кимсан қаердасан” – деб бақирдим. Эшик очилди. Рекс биринчи марта ичкарига кириб келди. “ха келдингми ўтир дедим бурчакни кўрсатиб” – кейин унга бир парча гўшт ташладим. “Сен биласан бу ерда нима бўлаётганини, ёки нима бўлганини” – дедим рексга қўлимни нуқиб. Телефон жиринглади. Астрономия иститутидаги бир танишим экан. У менга ой тутилганини кўрганимни сўради. Мен эса кўрганимни лекин бу ерда бошқа бир нарсалар бўлаётганини айтдим. Хаммасини айтдим. У роса бўкибсизку ичмасдизку деди. Хўп эртага гаплашамиз деди. Аблах, айтганимга ишонмади. Ундан кейин яна бир дўстимга қўнғироқ қилдим. Гапни аста секин бошладим. Унга вақтинг бўлса кел дедим. Адресни айтгандим. Эртага бораман деди. У хам ишонмади гапимга. Интернетга кирдим. Онлайн дўстларимга бир иккитасига айтдим. Улар хам ишонишмади. Хаммага дардимни айта айта ухлаб қолибман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 303