13-ҚИСМ !!!
Эртаси куни ўқиш якунланиши биланоқ,
директорнинг уйига шошдим. Эшикни
бу сафар Ойдин очишини кутиб
тургандим. Лекин бундай бўлмади.
- Келинг ўғлим, яхшимисиз? – эшикни
ёши 40 лар атрофидаги катта киши
очди.
- Ассалому алайкум, Карим ака
уйдамилар ?
- Уйдалар. Ким бўласиз ўғлим ? -
отасини ёш йигит сўраб келганидан
хайрон эди у.
- Исмим Ҳожиакбар. Карим акада ишим
бор эди.
Биз уйга кирдик. Ховли менга ёқди.
Баланд, қатор қилиб барпо қилинган
уйлар кишини эътиборини тортарди.
Лекин минг афсуски уйда Ойдинни
учратмадим. Биз эшикдан кирганда,
тўғридаги хонага кирдик. Хона четидаги
камен яқинида айнан Фурқат ишлаган
темир заводининг собиқ раҳбари
ётарди. У мени кўриб ўрнидан турди.
Биз саломлашдик ва мен бўлиб ўтган
барча воқеаларни айтиб бердим.
Барчасини далиллари билан аниқ,
номма-ном айтганимдан сўнг собиқ
раҳбар менинг гапларимга ишонди.
- Фурқат жуда ҳам яхши йигит эди.
Бечорани ўлдиришган. Ислом, Дилшод
ва Абдураҳмонлар мана шу ишни
қилиб қочиб қолишган. Уларга нисбатан
бўлган қидирув ҳам тўхтатилган
адашмасам. Ислом менинг бош
ҳисобчим эди. Нега бундай иш қилган,
билмадим – у оғир хўрсинди.
- Карим ака заводга кейин нима
бўлган ?
- Ўша кезлари қотилликдан сўнг,
заводимиздан милиция ходимларининг
оёқлари узилмай қолди. Хар куни
терговчилар, МХХ ходимлари бизнинг
заводда эдилар. Мен бундай холатдан
чарчаб, заводни бир ой мухлатга
ёпдим. Ишлар тинчиганидан сўнг,
заводни яна ишга туширишга
киришдим. Бироқ ишга хеч ким
келмади. Айтишларига қараганда мана
шу жаноятдан сўнг, заводни беҳоситя
жой деб гап чиқарибди одамлар.
Афсус... Шундай кейин завод инқирозга
учради. Хозир нафақадаман. Худога
шукур ўғиларим бор мени боқишмоқда.
- Мен шу йигитларни топишим керак
Карим ака !
- Улар хозир ҳам қидирувда бўлса
керак. Ислом Тошкентда деган бир гап
эшитганман. Тунги клубда ишлаётган
эмиш, яна билмадим.
Суҳбатимизнинг асосий қисми шундай
бўлди. Биз хайрлашдик. Карим аканинг
шу гапларидан сўнг, Тошкент шаҳрига
боришга қарор қилдим. Уйдан чиқиб
кетаётсам Ойдин мени қарши олди.
- Ишингиз биттими ? – у уялиб менга
юзланди.
- Ха рахмат сизга Ойдин !
Қиз шу заҳотиёқ уйга кириб кетди. Яна
қалбимда ғалати туйғулар жўш ўра
бошлади. У қиз менга ёқарди. Лекин
маврида эмас эди. Мени мураккаб ва
қийин ишлар кутарди... Мен шундай
ўйлар билан хонадонни тарк этдим.
Кеча тунда эса Абдураҳмон ўлдирилди.
Буни сездим. Чунки... Руҳлар ёлғон
гапирмайдилар...
Вақт жуда ҳам кам...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 349