Предыдущая публикация
Қаёққа қарама – бари ўткинчи.
Сен уй қураяпсан?! Бекор бу жонлар.
Шаҳарлар бир куни шудгор бўлади,
У ерда қўй боқиб юрар чўпонлар.
Воҳ, сўлар энг алвон гул ҳам бегумон,
Шовқин ҳаёт сўнги сокин қабристон.
Мармар ҳам, темир ҳам охири тупроқ,
Бахтнинг кети фоже... Ҳамиша шундоқ!
Ўтади туш каби ғалаба, зафар:
Замоннинг кўзюмуқ ўйинларига
Қарши туролмайди нотавон инсон.
Дунё – чанг ва тупроқ, шамол сепган кул.
Ҳаммаси ўтади. Мен ҳам ўламан.
Қоришиб кетаман абадиятга.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев