Предыдущая публикация
НАХОТ СОҒИНМАДИНГ...
Баҳорни соғиндим, райхон исини,
Тонгда шабнам каби кулган юзингни.
Юрагим енголмас кўнгил хисини,
Оҳ, нега қийнайсан муҳаббат мени !
Соғиндим, минг бора айтаман такрор,
Кўксимни музлатар аёзли армон.
Баҳорим қайтақол, мен бўлдим иқрор,
Сенсиз яшолмайман, соғиндим ёмон !
Кун сайин тўкилиб адо бўлябман,
Сочларим битталаб юлмоқда соғинч.
Мен сенсиз қорларга сингиб кетябман,
Изғирин еллардан топмайин овунч !
Соғиндим баҳорни, райхон исини,
Қолмади заррача кўксимда бардош.
Ортиқ кўролмайман хижрон юзини,
Нахот соғинмадинг сен ҳам бағритош !!!
...................Гул Баҳор.............................
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев