❤Гўшакни тутаман соғиниб,
❤Девона дилимда зўр титроқ.
❤Рақаминг тераман минг бор лек,
❤Қўрқаман қилгани қўнғироқ.
❤Гўшакни ўрнига қўяман,
❤Ўрнига тушмайди дил бироқ.
❤Мен ҳамон бир сени суяман,
❤Қилолмайман,аммо қўнгироқ.
❤Қилолдим жамлаб бор шаҳдимни,
❤Қўрқувни енгдилар соғинчим.
❤Овозинг эшитмоқ бахтини,
❤Мосуво этмагин ўтинчим.
❤Гўшакдан таниш куй таралар,
❤«Энди мен найлайин,найлайин»
❤Тирналди битмаган яралар,
❤Ўзимни нима деб алдайин.
❤Шу оний лаҳзада ҳаёлим,
❤Учдилар энг яқин ўтмишга.
❤Отабек эдингку мисоли,
❤Севгим дарс берарди Кумушга.
❤-Эшитаман.
❤-Кимсиз?
❤Қолдим жим.
❤Гунг каби айтмадим бирор сўз.
❤Бахтиёр эканинг англадим,
❤Чуғурлар ёнингда митти қиз.
❤Сукунат.
❤Жимжитлик тоғдан зил,
❤Хаяжон қамрайди жисмимни.
❤«Дадангни холига қўй Ойгул»
❤Қизинга қўйдингми исмимни???
❤Демак сен ҳам унутолмабсан,
❤Ишқдан ўзинг кетсангда тониб.
❤Кўз ёшларга шафқат қилмасдан,
❤Ағёр миш- мишига ишониб.
❤Алоқа узилди беҳосдан,
❤Гўшакни қучганча йиғладим.
❤Адашган бахтимнинг қизчаси,
❤Ойгулнинг бахтини тиладим.
❤Соғиндим энг яқин бегонам,
❤Соғиндим бўлсада бу гуноҳ.
❤Соғинчим дилимни эзса ҳам,
❤Қилмайман энди ҳеч қўнғироқ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев