(Бир аёлнинг дард нолалари)
Дунёга келдиму не топдим дўстлар,
Кўрганим уқубат дард алам бўлди.
Тугаб хам битмади хеч каму кўстлар,
Паймонам армонга кўмилиб тўлди.
Чимилдиқ кўрдиму кўрмадим фарзанд,
Кўрганим бағритош бевафо бир ёр.
Қанийди бўлганда биргина дилбанд,
Дардимни енгардим орзуйим бисёр.
Севганим, ўз ёрим хиёнат қилди,
Бу дардга чидолмай хижронга ботдим.
Айрилиқ азоби қалбимни тилди,
Дард ила азобни ичимга ютдим.
Гул эдим очилмай бўлдимку хазон,
Бахт нима билмадим кўрганим жафо.
Мен уни кутардим хар куни азон,
Афсуски ёрим ҳам қилмади вафо!!!
Баъзилар бахтига хавасим келар,
Кўзимда ёш билан уларга боқдим.
Орзуйим шамолдай хар тамон елар,
Армонга бурканиб тўшакда ётдим.
Хаётга келамиз, яшаймиз нечун!?
Дунёдан кетишни хохламас юрак,
Имкон бер эй Роббим яшашим учун!
Мен хали бахтиёр бўлишим керак.
Менку ўз дардимга чидайман бироқ,
Отаю Онам хам куймоқда кўриб.
Аллохим шифо бер яшайин кўпроқ,
Соғайиб кетайин оёққа туриб.
Нахотки турмасам бу дарддан энди,
Шеъримга битаман қалбдаги нолам.
Азобу ҳижронга юрак хам кўнди,
Кўзимга қоронғу шундай кенг олам.
Бунчалар бешавқат синовли хаёт,
Не гунох қилгандим ёқмадим унга.
Ўз умрим бўлдику ўзимга хам ёт,
Сўнмоқда вужудим кунданда кунга.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев