Предыдущая публикация
Йўқлигинг сезилар кун ўтган сайин.
Сенсиз кечган куним нетай бетайин.
Нечун юрагимдан кетмай яшайсан.
Унутмоқ истадим унутолмадим.
Суйган бу юрагим овутолмадим.
Сендан ўзгасини мен севолмадим.
Нечун юрагимдан кетмай яшайсан.
Суйдим-у хажрингда чорасиз куйдим.
Севгининг азобин бунча кеч туйдим.
Суйган бу юракни тиғ билан тилдим.
Нечун юрагимдан кетмай яшайсан.
Ўтиб борар орадан неча кун ойлар.
Дардимни эшитиб йиғлади сойлар.
Халихам нигохим йўлингни пойлар.
Нечун юрагимдан кетмай яшайсан.
Ишончим йўқолди сенга мухаббат.
Қалбимда армоним бўлди қатмақат.
Тунлари Илҳомга сирдошсан фақат.
Неучн юрагимдан кетмай яшайсан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев