Умрни абадий поёнсиз деманг,
Тангрим косамизга ўлчаб солибди.
Сўнгида пушаймон ошини еманг,
Хаётни уйғотинг мудраб қолибди !
Отани қадрланг, Онани севинг,
Қондошлик сўзидан қонлар томибди.
Яшаган умрингиз хатосин билинг,
Меҳрни уйғотинг мудраб қолибди !
Ишқни сараламанг, у танхо малак,
Хаккадек хар шохга қўниб толибди.
Юзлари тилиниб кўзлари халак,
Вафони уйғотинг мудраб қолибди !
Шукур денг бехисоб, санаманг асло,
Қаноат қонмасдан ўтда ёнибди.
Ғафлатнинг кўзлари уйқуда хатто,
Сабрни уйғотинг мудраб қолибди !
Бир оғиз ширин сўз, қанчалар қиммат,
Ёвузлик чаёндек дилни чақибди.
Ҳар тилдан яралар чиройли хикмат,
Забонни уйғотинг мудраб қолибди !
Севинг севилинг, мухаббат қучинг,
Самода кабутар ёлғиз қолибди.
Йиқилманг ерларга, кўкларда учинг,
Юракни уйғотинг мудраб қолибди !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1