НАМОЗДА САЛОМГА АЛИК ОЛИНМАЙДИ
1216. Абдуллоҳ (ибн Масъуд) розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздалик чоғларида салом берар эдим, у зот эса менга жавоб қайтарар эдилар. (Ҳабашистондан) қайтганимиздан кейин у зотга салом берсам жавоб қайтармадилар ва: «Дарҳақиқат, намозда машғуллик бордир», дедилар.
1217. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени ўзларининг бир ҳожатларини бажариш учун юбордилар, мен кетдим. Сўнг уни бажариб, қайтдим-да, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб салом бердим. У зот менга жавоб қайтармадилар. Шунда қалбимда Аллоҳ биладиган бир нарса воқеъ бўлди. Ичимда: «Эҳтимол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечикканим учун мендан ғазабландилар», дедим. Сўнг у зотга яна салом бердим, жавоб қайтармадилар. Қалбимда аввалгисидан ҳам қаттиқроғи воқеъ бўлди. Сўнг яна у зотга салом бердим. Бас, у зот менга жавоб қайтариб: «Дарҳақиқат, мени сенга жавоб қайтаришимдан намоз ўқиётганимгина ман қилди», дедилар.
У зот уловлари устида қибладан бошқа томонга юзланган эдилар.
16. СОДИР БЎЛГАН БИР ИШ ТУФАЙЛИ НАМОЗДА ҚЎЛНИ КЎТАРИШ ҲАҚИДАГИ БОБ
1218. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қубодаги Бани Амр ибн Авфнинг орасида келишмовчилик бўлгани етди. Саҳобаларидан бир гуруҳи билан уларнинг орасини ислоҳ қилиш учун чиқдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушланиб қолдилар. Намоз вақти бўлди. Шунда Билол розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ёнига бориб: «Эй Абу Бакр! Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушланиб қолдилар, намоз вақти бўлди. Одамларга имом бўлиб берасизми?», деди. У:
«Ҳа, агар хоҳласанг», деди.
Шунда Билол намозга иқомат айтди ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу олдинга ўтиб, одамларга такбир айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафларни ёриб, уларнинг орасидан ўтиб келдилар-да, сафга турдилар. Одамлар қарсак чала бошлашди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу эса намозида қайрилиб қарамас эди. Одамлар (қарсакни) кўпайтирганларида қайрилди, қараса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турибдилар. У зот Абу Бакрга «Намозингни ўқи», деб буюриб ишора қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу эса қўлини кўтариб, Аллоҳга ҳамд айтди. Сўнг ортига тисарилиб, сафга турди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга ўтиб, одамларга намоз ўқиб бердилар. Бўшагач, одамларга юзланиб: «Эй одамлар! Сизларга нима бўлди, намозда бирон нарса рўй берса қарсак чалдингиз. Қарсак чалиш фақат аёлларгадир. Кимнинг намозида бирон нарса рўй берса, бас, «Субҳаналлоҳ» десин», дедилар. Сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳуга қараб:»Эй Абу Бакр! Сенга ишора қилганимда одамларга намоз ўқиб беришингдан нима ман қилди?», дедилар. Абу Бакр:
«Абу Қуҳофанинг ўғлига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида намоз ўқиш дуруст эмас», деди.
17. НАМОЗДА ҚЎЛНИ БЕЛГА ҚЎЙИБ ТУРИШ ҲАҚИДАГИ БОБ
1219. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
«Намозда қўлни белга қўйиб туришдан қайтарилган», деди.
1220. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
«Киши қўлини белига қўйиб намоз ўқишидан қайтарилган», деди.
18-БОБ. КИШИ НАМОЗДА БИР НАРСАНИ ЎЙЛАСА...
Умар розияллоҳу анҳу: «Мен намозда туриб, қўшинимни тайёрлай-ман»,деди.
1221. Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Асрни ўқидим. У зот салом бериб бўлгач, тез туриб, аёлларининг бирини ҳузурига кирдилар. Сўнг чиқдилар ва қавмнинг юзидаги шошганларидан пайдо бўлган таъажжубни кўриб: «Намозда туриб ўзимиздаги бир олтинни эслаб қолдим-да, бу кеча ҳузуримизда қолишини ёмон кўриб уни тарқатиб юборишни буюрдим», дедилар.
1222. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон намозга азон айтилса, шайтон азонни эшитмайдиган бўлгунича ел чиқариб орқасига қочади. Қачон муаззин жим бўлса яна келади. Иқомат айтилса, яна орқасига қочади. Жим бўлса яна келади. Бас, шайтон, кишига тинмай ўзи эсламаётган нарсаларни «эсла», деяверади, ҳатто у неча ракъат намоз ўқиганини билмай қолади», дедилар.
Абу Салама ибн Абдураҳмон: «Бирингиз шуни қилса, бас, ўтирган ҳолида икки сажда қилсин», деди.
1223-Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Одамлар Абу Ҳурайра (ҳадис айтишни) кўпайтириб юборди дейиХуфтонда нимани ўқидилар?», дедим. У:
«Билмайман», - деди. Мен:
«Унда ҳозир бўлмаганмидинг?», дедим. У:
«Оре!», деди.
«Лекин, мен биламан, фалон-фалон сурани ўқидилар», дедим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев