ҚАТТИҚ ИССИҚДА ПЕШИННИ «СОВИТИБ» ЎҚИШ ҲАҚИДА
533, 534. Абу Ҳурайра ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон иссиқ қаттиқ бўлса, намозни «совитиб» ўқинглар, чунки иссиқнинг қаттиқлиги жаҳаннам тафтидандир», дедилар».
535. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззинлари Пешинга азон айтди. Шунда у зот:
«Совитгин, совитгин [ёки «кутиб тур, кутиб тур», дедилар]. Иссиқнинг қаттиқлиги жаҳаннам тафтидандир. Бинобарин, иссиқ қаттиқ бўлганда намозни «совитиб» ўқинглар», дедилар. Биз ҳатто дўнгликларнинг соясини кўрдик».
536. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон иссиқ қаттиқ бўлса, намозни «совитиб» ўқинглар, чунки иссиқнинг қаттиқлиги жаҳаннам тафтидандир», дедилар».
537. «Дўзах Роббисига шикоят қилиб:
«Роббим, ўзўзимни еб юбордим», деди. Шунда У Зот унга иккита нафасга изн берди: қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг қаттиқ иссиқ ва энг қаттиқ совуқ ана ўшандандир», дедилар».
Б) менинг бир қисмим иккинчисини еб юборди.
В) баъзим баъзимни еб юборди.
538. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намозни «совитиб» ўқинглар, чунки иссиқнинг қаттиқлиги жаҳаннам тафтидандир», дедилар».
10-БОБ. САФАРДА ПЕШИННИ «СОВИТИШ» ҲАҚИДА
539. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Муаззин Пешинга азон айтмоқчи бўлди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Совитгин», дедилар. Кейин яна азон айтмоқчи бўлган эди, яна «Совитгин», дедилар. Биз ҳатто дўнгликларнинг соясини кўрдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, иссиқнинг қаттиқлиги жаҳаннам тафтидандир, бинобарин, иссиқ қаттиқ бўлганда намозни «совитиб» ўқинглар», дедилар».
11-БОБ. ПЕШИННИНГ ВАҚТИ КУН ТИККАДАН ОҚҚАНДА ЭКАНИ ҲАҚИДА
Жобир розияллоҳу анҳумо: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кун қизиғидада намоз ўқир эдилар», деди.
540. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш тиккадан оққан пайтда чиқиб, Пешин намозини ўқидилар. Кейин минбарга туриб, Соатни ва унда улкан ишлар содир бўлишини зикр қилдилар. Сўнгра:
«Ким бирор нарса ҳақида сўрашни истаса, сўрасин. Мендан нимани сўрасангиз, модомики мана шу жойимда эканман, албатта айтиб бергум», дедилар. Одамлар кўп йиғлашди. У зот кўп марта «Сўрайверинглар», дедилар. Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Саҳмий туриб:
«Менинг отам ким?» деди. У зот:
«Отанг – Ҳузофа», дедилар. Кейин яна кўп марта «Сўрайверинглар», дедилар. Охири Умар тиз чўкиб:
«Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Набий деб рози бўлдик», деди. Шунда у зот ғазабдан тушдилар. Кейин:
«Ҳозиргина менга мана бу девор юзасида жаннат ва дўзах кўрсатилди, мен бунчалик яхшилик ва ёмонликни кўрмаганман», дедилар».
541. Шуъба Абу Минҳолдан ривоят қилади:
«Абу Барза розияллоҳу анҳу деди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдодни ўқир эканлар, бизлардан биримиз ҳамнишинини танир эди. Унда олтмишта билан юзта орасида оят қироат қилар эдилар. Пешинни қуёш тиккадан оққанда, Асрни эса, бизлардан бирортамиз Мадинанинг чеккасига бориб, қайтиб келганда ҳам қуёш чарақлаб турадиган вақтда ўқир эдилар. ‒ Шом хусусида нима деганини эсдан чиқардим. ‒ Хуфтонни кечанинг учдан биригача кечиктирилишига парво қилмас эдилар».
Кейинроқ Абу Минҳол «Кечанинг ярмигача», деб айтиб берди.
Муъоз айтди:
«Шуъба: «Кейин мен уни (яъни Абу Минҳолни) яна бир бор учратган эдим, у «Ёки кечанинг учдан биригача», деб айтиб берди», деди».
542. «Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида туш пайтлари намоз ўқиганимизда иссиқдан сақланиш учун кийимларимизга сажда қилар эдик», деди».
12-БОБ. ПЕШИННИ АСРГАЧА КЕЧИКТИРИШ ҲАҚИДА
543. Жобир ибн Зайд Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада етти ракъат ва саккиз ракъат – Шом билан Хуфтонни ва Пешин билан Асрни (жамлаб) ўқидилар».
Айюб:
«Балки бу ёмғирли кечада бўлган бўлса керак?» деган эди, у (Жобир ибн Зайд):
«Эҳтимол», деди».
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев