Имом ЁКИ МУҲАДДИСНИНГ ҲУЗУРИДА тиз ЧЎКкан КИШИ ҲАҚИДА
93. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар. Абдуллоҳ ибн Ҳузофа туриб:
«Менинг отам ким?» – деди. У зот:
«Отанг – Ҳузофа», – дедилар. Сўнг, «Сўрайверинглар, сўрайверинглар!» – деявердилар. Охири Умар тиз чўкиб:
«Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Набий деб рози бўлдик», – деди. Шунда у зот ғазабдан тушдилар».
30-боб. ТУШУНАРЛИ БЎЛИШИ УЧУН ҲАДИСНИ УЧ МАРТА ҚАЙТАРГАН КИШИ ҲАҚИДА
У зот: «... огоҳ бўлинг! Ва ёлғон сўз», – дея такрорлайвердилар, такрорлайвердилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта «Етказдимми?» дедилар», – деган.
94. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салом берсалар, уч марта салом берар, бир сўзни айтсалар, уни уч марта қайтарар эдилар».
95. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сўз айтсалар, тушунарли бўлиши учун уни уч марта қайтарар, бирон қавмнинг ҳузурига бориб, уларга салом берсалар, уч марта салом берар эдилар».
96. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Қилган сафарларимизнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан ортда қолдилар. Кейин бизларга етиб олдилар. Биз намозни – Аср намозини кечиктириб қўйиб, шошиб таҳорат қилаётган эдик. Оёқларимизни масҳ тортгандек қилиб ювган эдик. Шунда у зот бор овозлари билан:
«Товонларнинг ҳолига дўзахдан вой бўлсин!», – деб икки ёки уч марта нидо қилдилар».
31-боб. КИШИнинг ЎЗ ЧЎРИСИ ВА Аҳли-оиласиГА
ТАЪЛИМ БЕРИШИ ҲАҚИДА
97. Абу Бурда ўз отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч (киши) учун икки ҳисса ажр бор:
– Аҳли китоблардан бўлган, ўз Набийси ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган киши;
– Аллоҳнинг ҳаққи ҳамда хожаларининг ҳаққини адо этган мамлук қул;
– Қўл остида чўриси бўлиб, унга одоб ўргатган ва одоб ўргатишни гўзал адо этган, таълим берган ва таълим беришни гўзал адо этган, сўнгра уни озод қилиб, унга уйланган киши, бас, унга ҳам икки ҳисса ажр бор», – дедилар.
Кейин Омир:*
«Биз сенга буни ҳеч бир нарсасиз бердик, ҳолбуки, бундан енгилроқ нарса учун ҳам Мадинага улов миниб борилар эди», – деди».
* Омир – ҳадис ровийларидан бири. Бу сўзни Омир ушбу ҳадисни у кишидан эшитаёган шогирди Солиҳ ибн Ҳайёнга қарата айтган. У киши «буни» деганда мазкур ҳадисни назарда тутган.
32-боб. ИмомНИНГ АЁЛЛАРГА ВАЪЗ ҚИЛИШИ
ВА УЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРИШИ ҲАҚИДА
98. «Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Билол билан чиққанларига гувоҳ бўлдим. Ўшанда у зот уларга (аёлларга) эшиттира олмадим, деб ўйлаб, уларга ваъз қилдилар ва уларни садақа қилишга буюрдилар. Шунда аёллар исирға ва узукларни ташлай бошлашди. Билол эса (уларни) кийимининг бир учига олар эди».
33-боб. ҲАДИСГА ИШТИЁҚМАНДЛИК ҲАҚИДА
99. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни сизнинг шафоатингиз билан саодатманд бўладиган киши ким?» – дейилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Абу Ҳурайра, аниқки, сенинг ҳадисга ўта иштиёқмандлигингни кўрганимдан шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билган эдим. Қиёмат куни менинг шафоатим билан саодатманд бўладиган кимса «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қалбидан [ёки вужудидан] ихлос билан айтган кишидир», – дедилар».
34-боб. ИЛМ ҚАНДАЙ тортиб олинади?
Умар ибн Абдулазиз Абу Бакр ибн Ҳазмга мактуб ёзди:
«Қара, нимаики Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан бўлса, уни ёз. Чунки мен илмнинг йўқолиб битишидан, уламоларнинг вафот этиб кетишидан қўрқмоқдаман. Фақат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларинигина қабул қил. Илмни кенг ёйинглар, (илмий) мажлислар қуринглар, токи билмайдиганлар билимли қилинсин. Чунки илм сир тутилмас экан, йўқ бўлиб кетмайди».
Ало ибн Абдулжаббор Абдулазиз ибн Муслимдан, у эса Абдуллоҳ ибн Дийнордан буни, яъни Умар ибн Абдулазизнинг сўзларини «уламоларнинг вафот этиб кетишидан қўрқмоқдаман» деган жойигача ривоят қилган».
100. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Албатта, Аллоҳ илмни бандаларидан бирданига суғуриб олмайди. Балки, илмни уламоларнинг жонини олиш билан тортиб олади. Ниҳоят, биронта олимни қолдирмагач, одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улардан сўралади ва улар илмсиз равишда фатво беришади. Натижада адашадилар ва адаштирадилар», – деганларини эшитдим».
35-БОБ. АЁЛЛАРГА ИЛМ ЎРГАТИШ УЧУН
АЛОҲИДА КУН БЕЛГИЛАнАДИМИ?
101. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аёллар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Эркаклар ҳузурингизда бўлишда биздан ўтиб кетишди. Шунинг учун бизга ўзингиз бир кунни тайин қилиб берсангиз», – дейишди.
У зот улар билан учрашишга бир кунни ваъда қилдилар. Ўша (кун)да уларга ваъз қилдилар ва топшириқлар бердилар. Уларга айтган гаплари жумласидан:
«Сизлардан бирон аёл ўз фарзандларидан учтасини топширган бўлса, албатта, бу унинг учун дўзахдан парда бўлади», – деганлари эди.
Шунда бир аёл: «Иккита бўлса-чи?» – деди.
У зот: «Иккита бўлса ҳам», – дедилар».
102. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
«Балоғатга етмаган учтасини...», деб ривоят қилган.
36-боб. БИРОН НАРСАни ЭШИТИБ, уни яхши билиб ОЛГУНЧА ҚАЙТА-қайта СЎРАГАН КИШИ ҲАҚИДА
103. Ибн Абу Мулайкадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо ўзи билмаган бирон нарсани эшитса, уни яхши билиб олгунча қайта-қайта сўрайверар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳисоб-китоб қилинса, азобланади», – дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Мен: «Ахир, Аллоҳ таоло: «Тезда осонгина ҳисоб-китоб қилинар», (Иншиқоқ 8) демаганми?» – дедим. Шунда у зот:
«У бир намоён қилиш, холос, бироқ, ким ҳисоб-китобда тўлиқ суриштирилса???, ҳалок бўлади», – дедилар».
Арз – қиёмат куни бандаларнинг номаъи аъмоллари кўрсатиладиган ҳолат.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев