ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА
Аллоҳ таолонинг «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илм берилганларни даражаларга кўтарур», (Мужодала, 11) деган сўзи ҳамда «ва: «роббим, илмимни зиёда қилгин» (Тоҳа, 114)
2-боб. СЎЗга машғул бўлган турганида ИЛМдан
СЎРАЛГАНДА, СЎЗИНИ ТАМОМЛАБ, кейин СЎРОВЧИГА ЖАВОБ БЕРГАН КИШИ ҲАҚИДА
59. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисда одамларга ҳадис айтаётганларида бир аъробий келиб:
«Соат (Қиёмат) қачон?» – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларида давом этавердилар. Баъзи одамлар: «У зот унинг гапирганини эшитдилар-у, гапини ёқтирмадилар», – дейишди. Баъзилари эса: «Йўқ, эшитмадилар», – дейишди. У зот сўзларини тугатгач:
«Қиёмат ҳақида сўраган киши қани?» – дедилар.
У: «Мана мен, эй Аллоҳнинг Расули!» – деди.
«Қачонки, омонат зое қилинса, қиёматни кутавер!» – дедилар.
«Уни зое қилиш қандай бўлади?» – деди.
«Қачон иш ўз аҳлидан бошқасига топширилса, қиёматни кутавер!» – дедилар».
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев