Эрталаб нонушта пайтида гапдан гап чиқиб онам бир воқеани айтиб қолдилар. Дамасда кетиб турганларида йўлда бир эркак киши чиқибди. Машинага чиқиши билан рўпарасида оёқлари тиззасигача очиқ бир аёлга кўзи тушибди. Шунда ҳалиги киши аёлга қараб: "Падарингга лаънат! Сендақаларнинг ҳам эри борми? Эринг қарайдими ўзи сенларга?! Қаёққа қарама ялонғоч оёқларни кўрасана!p Кўчада юриб бўлмай қолдику!", дебди.
Ҳалиги аёл ўша кишига лом-мим дея олмай қолибди. Мен у кишининг сўкинганини оқламайман, лекин шижоатига тан бермай иложим йўқ.
Азиз аёллар! Сизни ўстириб катта қилган ота-онангизга лаънат олиб берманг! Турмуш ўртоғингизни даюс дея аталиб, гуноҳга қолишига йўл қўйманг! Авратингизни беркитинг!
Умиджон Турсинов telegram.me/maslahatimuzofficial
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3