Дадамнинг кўнгиллари ҳар не истаса муҳайё қилдим, не тусаса топиб келдим. Бундан доим кафтларини дуога очиб "Аллоҳу Акбар" деб қўярдилар. Волидам "Ўғлингизни тузукроқ дуо қилиб қўйсангиз яхши бўларди, ахир сизнинг кўнглингизни топиш, дуоингизни олиш учун қўлидан келган қадар ҳаракатни қилмадими!?" дердилар. Дадам эса бунга жавобан "Аллоҳу Акбардан ҳам яхшироқ дуо борми? Каломнинг буюги шу эмасми?" деб қўярдилар. Шу зайл бир неча йиллар давом этди. Бир кун атрофда йўқ бир нарсани истаб қолдилар. Мен қийинчиликлар билан топиб келдим. Шунда қўлларини дуога очдилар-да, "Эй Бор Худо-ё! Сен гувоҳ бўл, мен фарзандимдан розиман, Сен ҳам рози бўл..." деб узундан узоқ дуо қилдилар. Мен кўзларимда ёш билан "Амийн, Амийн" деб турдим...
Ўша кундан ишларим мисли кўрилмаган даражада ўзгариб кетди, мен бундай ҳолатни аввал кўрмагандим. Дадамнинг илтижолари Ҳаққа етканди... Қадрдоним, суҳбатдошим, мен шунда билдим-ки, дуонинг ижобати отанинг ризосида эди!
Уларнинг хизматин қилинг, онангизни розилигин олинг, қўлларин ўпинг, ҳар турли дуогўйларни топарсиз, аммо, бундай қўллар ўринбосарларин учратмассиз!
Огоҳ бўлинг! Бу икки
кишини йўқотсангиз қайта бундай мушфиқларни тополмассиз!...
Салим АЙЮБИЙ
_____
Maslahatim Uz телеграм каналига қўшилинг: 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAERbNdRw5bZZbS2vSw
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев