Филм 90 йилларда ишланган. Филмни хамма кўрган ва яхши эсласа керак. Филмда Жерар Департе ва Пиер Ришар ўйнашган. Филмда 18 ёшли ўглини қидиришади. Айтганча, улар иккаласи хам отаси бўлади, тўгрироги иккаласидан биттаси. Йигитчанинг онасига телефон қилиб, қайси биримиз унинг отасимиз деб сўрайди. Аёл: мен қаердан билай, бу хозир мухим эмас, мухими ўглимни топилиши дейди. Аёл гўшакни қўяётганда уй ичидан бир эркак чиқиб келиб, йигитчани отаси мен эмасманми дейди. Аёл: ўглим топилсин, кейин гаплашамиз дейди.
Бу бемаъни, мантиқсиз, бехаё филмни нима сабабдан таржима қилишган. Бизниям жамиятни ўша Европага тақлид қилишми?
"Ёр-ёр" филмини хамма кўрган. Шу филмда хам мантиқ йўқ. Филмда янгича "қизил" тўйни таргиб қилинган. Ўзбек тўйида, келин-куёв хамманинг кўз ўнгида "ўпишади".
Филм ёки спектакл ишлашдан мақсад: яхши бир тарбиявий, ахлоқий, дунёқарашни ўстириш, ибрат олиш бўлиши керак.
Бехбудий "Падаркуш" спектаклини Ўрта Осиёда биринчи бўлиб 1914 йилда сахнага олиб чиққанлар. Спектакл 30 дақиқа давом этган. Шу 30 дақиқа давомида халқни илм олишга, хусусан Исломдан бошқа дунёвий илмларни хам олишга таргиб этилган.
Хурматли режиссёр ва прадюсерлар, филм ва спектакл ишлаётганингизда, сценарийдаги маъно ва мазмунга эътибор беринг. Сиз олган филм орқали инсонлар, хусусан ёшлар бузулиб кетмасин. Агар сиз олган филмдан таъсирланиб бирор бир инсон бузулиб, ёмон йўлга кириб кетса, ўша инсон қилган гунохидан сизга хам бориб туради.
© Дилшод Ҳодиев
_
Maslahatim Uz телеграм каналига қўшилинг: 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAERbNdRw5bZZbS2vSw
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев