Етайлик . . .
Ўлим фариштаси шифохонада
оғир ахволда бехуш ётган бир
мўмин йигитнинг қошига келди.
Унинг рухини уйғотди: "Эй,
банда, сен умрингда зарра
гунох қилмадинг. Бас, юр сенга
жаннат эшиклари очиқ. Мен
томон 4 қадам ташласанг
кифоя!" Рух танадан қўзғалди. У
томирларига турли тиббий
асбоблар уланган, оппоқ
чойшабларга бурканган ўз
танасига бир зум термулиб
қолди. Кейин индамай фаришта
томонга бир қадам ташлади.
Шунда унинг ортидан йиғи
овози эшитилди. "Бу кимнинг
йиғиси?",- фариштадан сўради
рух. "Бу сенинг энг яқин дўстинг.
У сенинг ўлимингдан 3 кун
шундай йиғлайди". Рух
Аллохдан дўстига узоқ умр
сўради ва фаришта томон яна
бир қадам ташлади. Шунда
унинг ортидан аввалгидан
кучлироқ бошқа бир йиғи
овози эшитилди. "Бу кимнинг
йиғиси?", - фариштадан сўради
рух. "Бу сенинг аёлинг. У
ўлимингдан 40 кун шундай
йиғлайди". Рух Аллохдан аёлига
сабр-у саодат тилади ва
фаришта томон яна бир қадам
ташлади. Шу махалда унга
жаннат эшиклари зохир бЎлди.
Рух жаннат гўзалликларидан
лол қолиб бир зум тўхтаб
қолди. Шунда унинг ортидан
боягиларидан ўн чандон
дардли йиғи эшитилди. "Бу
кимнинг йиғиси?",- фариштадан
сўради рух. "Бу сенинг онанг. У
ўлимингдан умрининг сўнгигача
шундай йиғлайди". Рух бир
ортига қаради, бир жаннат
томон қаради. Сўнг
фариштадан сўради: "Мен сен
б-н кетишни хохламасамчи?" "У
холда сенга яна жаннатга
кириш имкони берилмаслиги
мумкин!" Рух ортидан
эшитилаётган юракни ўртовчи
ғамли йиғига бир муддат қулоқ
тутди ва деди: "Агар ортга
қайтмасам, қиёмат кунигача
онамнинг йиғиси қулоқларим
остида бўлади. Ахир қандай
қилиб онамни бу холида
ташлаб кетаман? Мен
кетмайман!" Рух ортига уч
қадам ташлади. Фаришта ғойиб
бўлди. Рух танага қайтиб кирди.
"Юрак ура бошлади!",- қўлида
электрошок мосламасини
ушлаб турган оқ халатли
доктор хаяжонланиб бақирди
шу пайт . . .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев