Зеро, биз яхши деб ўйлаган нарса аслида биз учун ёмон бўлиши мумкин. Машинангиз бўлиши сиз учун яхшидир, шунинг учун машина олишга жидду жаҳд билан уринаётгандирсиз. Эҳтимол, машина олишингиз кечикаётгани сизни автоҳалокатдан асраш учундир...Турмуш қурганингизга неча йиллар бўлган бўлса ҳам ҳали фарзандингиз йўқ бўлса, балки бу Аллоҳ сизни ноқобил фарзанддан асраганидир...Қанча уринсангиз ҳам бойиб кета олмаяпсизми? Эҳтимол, сиз учун фақирлик афзалдирки, Аллоҳ таоло сизга бойлик бермаётгандир.Сиз бахтсизман деб асло айтманг. Сиз нақадар бахтли эканингизни билмайсиз? Аввало Аллоҳ таоло сизни инсон қилиб яратди. Оёқ остида эзилиб кетадиган чумоли қилиб яратганда ёки ҳамма ҳазар қиладиган тўнғиз қилиб яратганда нима бўларди?!Сизга берилган чексиз неъматларни эсланг. Аллоҳ таоло сизни мусулмон қилиб яратди. Бу дунёдан кофир ҳолида ўтиб кетганлар қанча?! Улар эртага қиёмат кунида «Кошки тупроқ бўлиб кетсайдим» деганда, сиз мусулмонлар бўлганингизга шукр қилмайсизми?Тушкунликка тушишдан фойда йўқ. Ундан кўра саждага бош қўйиб, Аллоҳдан офият сўранг! Зеро, бу ҳаётда бир марта саждага бош қўйишга қодир бўлмаган қанчалар кишилар бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев