Кетдим узоқ тамонлар.
Ҳақдан сўраб ризқимни.
Ошдим неча довонлар.
Қизиқ дунё ишлари.
Олисдаман уйимдан.
Чақар аччиқ қишлари.
Заҳри баланд бўйимдан.
Уйим фарзандларим деб.
Топай озроқ пул дедим.
Орзуларим ғамин еб.
Қилай ҳашам, тўй дедим.
Бу не қисмат, не ҳолдир.
Ёзсам куяр қаламлар.
Бир қадам хам малолдир.
Ичим эзар аламлар.
Мусофирлик бошимга.
Тушиб „мусулмон” бўлдим.
Фарзандларим соғиниб.
Юрак бағри қон бўлдим.
Ким „гул” топган, ким
„тикон.”
Кимнидир ночор турқи.
Роббим ўзинг бер имкон.
Топганим болам ризқи.
Тунлар бедор тонг отар.
Ёстиқ тўлар ёшимга.
Хаёл ўйларим титар.
Болам келар қошимга.
Соғинч дилим ўртайди.
Отиб бағримга тошлар.
Кўнгил бир кам тўлмайди.
Тугади бу бардошлар.
Ота-Онам соғмикин.
Фарзандимдан бохабар.
Оллохга омонатим.
Келмасин ҳавфу-хатар.
Ризқим териб юрибман.
Ўлмас экан тирик жон.
Бир илинжда турибман.
Кетай омон Художон.
Ўз юртим,ўз уйимга.
Етай. Ўлан тўшагим.
Хеч бўлмаса бирон кун.
Ушламай шу „гўшагим.”
Оллох насиб қилгайдир.
Айлаб тилагим барор.
Тез кунларда бўлгайдир.
Насибу рўзи „Дийдор”.
Етсам уйга, манзилга,
Ўпаман остонамни.
Асрагин Кодир Худо,
Ватан бўлмиш Онамни.
#музыка
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2