(Эркаклар илтимос охиригача ўқинг.)
Аёлга БЕПИСАНД қараб, гуноҳга ботмангиз...
Энг кичик БИР МИСОЛ, ҳар гал аёлингиз қўлингизга сув қуйиб, эгилиб сочиқ тутган пайтлар бўйингиз бир газ ўсмайдими..?!... Сизни юқорига ўтказиб, ўзи пойгакка чўккалаганда ўзингизни ПОДШОҲ сезмайсизми..?!... Гуллаб турган бодом новдасидай бир аёлнинг эшигингиздан БОШ ЭГИБ кириб, кўзингизга жавдираб, ҳаёт-мамотини сизга бағишлаб, қаттиқ ОСТОНАНГИЗГА бош қўйиб яшай бошлашининг ўзи сизни кўкларга кўтармайдими..?!... Ўзининг неларнидир ҚЎМСАЁТГАН кўнглини ерларга кўмиб қўйиб, таомнисизга-ю, ота-онангизга ёқадиганини пиширса..!... Сиз ҲУШ КЎРАДИГАН чой дамласа, сизни дидингизга мослаб дастурхон безаса..!Бу сиз учун ОСМОНИЙ МУКОФОТ эмасми..?... ~ “Берган худога ёқибди” деган нақл бор...Аёл ўз ҳузурини йўқотиб , сизга ҲУЗУР бераётир... Сизнинг бу хурсандлигингиздан ЯРАТГАН ҲАМ ҲУРСАНД ...Аммо Аллоҳнинг бандасини рози қилиш сизнинг ҳам елкангиздаги ЮКдир..!Сиз ҳам аёлингизни меҳнатларига яраша хушнуд қилишни ҳар гал юрагингизга тугиб қўйинг..!... Яратганнинг неъмати бўлмиш ФАРЗАНД онанинг ҳамма аъзосидан узиб-юлиболиниб, БОЛА ШАКЛИГА кирган вужуддир..!У туғилгандан қўллари МУШТ холатида бўлади, қарангки, бола тушишда ҳам она қорнининг охирги намларини чангаллаб тушади...Яна бир мўжизани кўринг, агар болани ТУҒИЛГАН ЗАҲОТИ онасининг қорнигаюзи билан ётқизиб қўйилса, хали кўзлариочилмай туриб, она кўкрагини ўзи топадива эммоққа тутинади..!Фарзанднинг “ШИРИН ДУШМАН” деган нақлнинг дастлабки мисоли шу..!... Болани вояга етказиш деган ЖАНГГОҲҳар бир онадан ўзини қурбонлиққатортишни сўрайди...Шунча жафо билан эришилаётган фарзанд эса, ВОҲ-ВОҲКИМ, унинг номи билан эмас, “ФАЛОНЧИЗОДА” деб сизнинг номингиз билан аталади..!
~ ҲАЗРАТИ ЭРКАК...!!!.. Аёл сизнинг палагингизни кўпайтирамандеб ВАЙРОНАГА айланади, хуснини йўқотади..!У сизнинг номингизни ўчирмаслик, насл занжирингизни узмаслик учун ЖОНИДАН КЕЧИШГА тайёр турди..!... Бу фидойи жон камчилиги ошиб-тошиб кетганда ҳам, МИНГ ЭМААС , миллион ҳурматга лойиқ эмасми..?!... Нуқсони бор аёлининг аёллик ҳурматини жойига қўйган эркак -> йигитнинг яхшисидир..!Аллоҳ розилиги учун ҳам АСРАНГ аёлни..!... Бу ХОКИСОР БУЮКЛИКка кўтармоқчи бўлган қўлларингизни суд қилинг..!Унга бепарда сўз отмоқчи бўлган тилингизга ОЛОВЛАР БОСИБ КЎРИНГ..!Уни тани сиҳатлигини ўйламаган кунларингизни қаро деб номланг..!Аёлингизни тўлмай турган кўнгли ва оғриб турган жонини тинглай билинг УЛУҒЛАШГАНИНГИЗ шудир аслида..!!... Аёлнинг атрофингизда гирдикапалак бўлиши ҳали МУҲАББАТ ИЗХОРИ эмас,у фақат умр йўлдошлик юзасидан сизнисоғ ва хушнуд бўлишингиз учун қайғурмоқда...Бу юмушларни у ФАРЗ деб билади...... Болангизга бағрингиз ачишса, оталикни жойига қўяман десангиз, онасини жонини ҲУРМАТ ҚИЛИНГ..!Аёлларни фақат -> УЛУҒ ОДАМЛАР ҳурмат қилади...Уларни фақат ПАСТКАШ одамлар хорлайди...ҚУЁШ ~ АСЛИДА ИККИТА ..!Бири кўкда, бири эса “АЁЛ” номи билан заминда яшайди...
У – нур манбаи..! Одам қалбини АЁЛ иситиб туради..!... Онасиз, опа-сингилсиз, умр йўлдош ва маҳбубасиз, қизингизсиз қолишни БИР ТАСАВВУР қилинг-а..! Тепангизда ЎНТА ҚУЁШ бўлсада, баҳорингиз қишга айланиб, ёзларингиз изғирин бўлгай..!... Эркакдан ХУРМАТ сўралиши аёлнинг баҳосини ошириш ёки унинг “ЗАИФА” аталгани учун кўнглини кўтариш маъносида эмас, балки эркакнинг ундан ҚАРЗЛАРИбеҳад кўплиги учундир...... Эркакка рўбарў бўлгандан бошлаб, аёл босган ҳар уч қадамнинг иккитаси азият...Аммо Яратган уни шу қисматга КЎНДИРИБ қўйган...
Бу ҳолатни у оддий яшаш тарзи деб билади, МИННАТ қилмайди, ФИҒОН чекмайди......
Аёл ҳеч қачон ўзининг ХУРМАТқилинишини сўрамайди..!Ҳурмат кўргудай бўлса, ҳайрат ва ҳаяжон билан, МУКОФОТ тарзида қаршилайди..!Ўзини бу даражага муносиб кўрмай, баъзан ХИЖОЛАТ ХАМ ЧЕКИБ ҚЎЯДИ...
Унинг шу туришининг ўзи БУЮКЛИК эмасми?!. Аёл сизга ЁҚМАГАН алфозда ҳам қозонингизни жазиллатиб, чироғингизниёқиб юраверади... Хомиладор ҳолатида ҳам ўшандай тиними йўқ... Ичидаги боласи унинг ўпка ва ЖИГАРИГА ЧИРМОВИҚДАЙ ЁПИШИБ, бағридаги бор мағзини шимиб турса ҳам (бекорга “ОҒИР ОЁҚ” демайдилар), оёқлари шишиб, уйкусизликка дучор бўлиб, бели узилай деса ҳам ётиб олмайди, рўзғорнинг, оиласиниг хизматини қилаверади..! Сизнингча, ХУРМАТ унга бўлмай, кимга бўлсин..?! “КЎЗИ ЁРИЙДИ ” дейдилар ва бекоргабундай демайдилар...... Фарзанд кўриш жараёнида аёл “ҚОРОНҒУ ГЎР” ни кўриб қайтар экан, “ё ҳаёт, ё мамот” дея қутқу солиб турган кўприкдан ўтар экан... Кўзи ёрир экан, аёл суякларининг ҚИРСИЛЛАБ сурилаётганини эшитиб, этларининг узилаётганини билиб туради... Бу дард фақат АЛЛОҲГА АЁН...... Жони кўз косасидан чиқай деб турсада, “ЖООН ДОКТОР, нима қилсангиз ҳам боламни тирик олинг...” дея ФАРЁД уради..!... Ўзим нима бўламан дейиш йўқ..!Айтинг-чи, ҲУРМАТ фақат унга бўлмайкимга булсин...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 316
Оила қурилгандан кейин, ҳар қандай оилага ҳам ажрашиш хавф солиши мумкин. Ҳар қандай муносабатларга ҳам бир кун келиб путур етади. Агар сиз учун азиз бўлган одамингизни, муқаддас оилангизни сақлаб қолишни истасангиз, қуйидаги ҳолатларга эътиборли бўлинг:
1. Тўй олдидан келин иккиланадиган бўлса. Статистик маълумотларга кўра, тўй олдидан келин қароридан иккиланадиган бўлса, бундай жуфтликнинг ажрашиб кетиш хавфи икки баробар кучаяди. Аммо куёв қандай қарорга келмасин, бу уларнинг келгуси ҳаётига таъсир қилмайди.
2. Келин-куёв жуда ёш ёки 32 ёшдан катта бўлса. Албатта бахтли турмуш кечириш учун ёшнинг аҳамияти йўқ, аммо ҳар қандай ёшнинг ҳам ўзига яраша ташвишлари бор. Ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёшлар турмуш қургандан кейин ҳар бирининг ўзига яраша мақсади пайдо бўлади. 10−15 йил ўтгандан кейин улар шахс сифатида шаклланиб, ўзи истамаган одам билан яшаётганини ҳис қила бошлайди.
Иккинчи томондан 32 ёшдан кейин турмуш қурган...ЕщёОхири ажрашиш билан якун топадиган никоҳнинг 10 белгиси
Оила қурилгандан кейин, ҳар қандай оилага ҳам ажрашиш хавф солиши мумкин. Ҳар қандай муносабатларга ҳам бир кун келиб путур етади. Агар сиз учун азиз бўлган одамингизни, муқаддас оилангизни сақлаб қолишни истасангиз, қуйидаги ҳолатларга эътиборли бўлинг:
1. Тўй олдидан келин иккиланадиган бўлса. Статистик маълумотларга кўра, тўй олдидан келин қароридан иккиланадиган бўлса, бундай жуфтликнинг ажрашиб кетиш хавфи икки баробар кучаяди. Аммо куёв қандай қарорга келмасин, бу уларнинг келгуси ҳаётига таъсир қилмайди.
2. Келин-куёв жуда ёш ёки 32 ёшдан катта бўлса. Албатта бахтли турмуш кечириш учун ёшнинг аҳамияти йўқ, аммо ҳар қандай ёшнинг ҳам ўзига яраша ташвишлари бор. Ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёшлар турмуш қургандан кейин ҳар бирининг ўзига яраша мақсади пайдо бўлади. 10−15 йил ўтгандан кейин улар шахс сифатида шаклланиб, ўзи истамаган одам билан яшаётганини ҳис қила бошлайди.
Иккинчи томондан 32 ёшдан кейин турмуш қурганларнинг никоҳи ҳам омонат бўлар экан. Чунки улар ёлғизликка, озодликка, мустақилликка ўрганиб қолганидан ёнидаги одам уларга халақит қилаётгандек туюлади.
3. Оилада фақат қиз фарзандларнинг туғилиши. Бунга эркакларнинг уйлангандан бошлаб, меросхўр, ўғил фарзанд кўришни исташи сабаб бўлади. Ўғилми, қизми Худонинг инояти! Уларнинг ҳар иккисига ҳам ота-она меҳри керак. Қиз фарзанд кўрган одам бахтсиз одам дегани эмас!
4. “Ажрашиш ота мерос”. Агар сизнинг ота-онангиз ажрашган бўлса, сизнинг оилангизга ҳам ажрашиш 40 % хавф солиши мумкин. Нима қилиш керак? Уларнинг хатоларидан хулоса чиқариб, келажакда бундай хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қилиш лозим.
5. Қарзлар. Пул муаммоси ҳар доим стрессларга сабаб бўлади. Оилада эр ва хотиндан бирининг ишлаши, иккинчисининг бекор қолиб, бор пулни гиёҳвандликка, ичкиликка сарфлашлари мумкин. Шундан эр-хотин ўртасида можаро чиқиб, оила бузилиш хавфи туғилади.
6. Эр-хотиндан бирининг “хавфли” касбда ишлаши. “Хавфли” касблар рўйхатига нафақат ҳарбий ва ички ишлар ходимларининг касби, балки қайси соҳада ишлашидан қатъи назар, асосий вақтини ишда ўтказадиган одамлар киради. Бу рўйхатга раққосалар, хореографлар, энагалар, барменлар ва психологлар киритилди. Чунки улар асосий вақтини оиладан ташқарида, бегона одамлар билан ўтказадилар.
7. Аёл эридан кўп пул топса. Эридан кўп пул топадиган аёллар, кўп ҳолларда оила боқувчиси ўзи бўлгани учун эрига паст назар билан қарайди. Иқтисодий томондан мустақил бўлгандан кейин эрига оила боқувчиси деб қарамайди.
8. Аёлнинг ёши эридан катта бўлса. Муҳаббат ёш танламайди дейишади, аммо юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳар бир ёшнинг ўзига хос хусусияти бор. Эр-хотин ёшлари ўртасидаги фарқ туфайли бир-бирини тушунмаслиги мумкин.
9. Эр-хотиндан бирининг ўзини ҳақ деб ҳисоблаши. Турмушда эр ва хотиннинг бир-бирига бўлган муносабати асосий омил вазифасини ўтайди. Улардан бирининг камситиши, ерга уриши, ҳурмат қилмаслиги ҳам ажрашишга сабаб бўлади.
АСОСИЙСИ: Бахтли ёки бахтсиз бўлиш ўз қўлингизда! Ҳар қандай ирим-сиримларни юрагингизга яқин олманг. Жуфтингиздан меҳрингизни, муҳаббатингизни аяманг, ҳурмат-эътиборли бўлинг!
Эр-хотин ўртасида уруш-жанжал, тушунмовчиликлар кўп бўлиб туради. Бир тарафдан қаралганда, бу табиийдир, бироқ бундай кўнгилсизликлар тез-тез такрорланиб турадиган бўлса, бу улар ўртасидаги никоҳга хавф солиши мумкин. Никоҳда аёл кишига кўп нарса боғлиқ бўлади, хусусан эр-хотин ўртасидаги соғлом муносабатлар ҳам. Соғлом муносабатлар эса, "ҳурмат" деган нарсага боғлиқ.
Эркаклар учун ҳурмат муҳаббат дегани десак ҳам бўлади. Агар сиз уни севсангиз, демак ҳурмат қиласиз ёки акси. Аёллар кўпинча, эрларининг камчиликларига эътибор қаратадилару уларнинг қадрини муносиб баҳоламайдилар. Айнан шу нарса эр-хотинни бир-биридан узоқлаштиради. Аёллар оддий бир қоидани доим ёдда тутишлари керак: агар эрингиз сизга қироличадек муносабат қилишини истасангиз, сиз ҳам унга қирол каби муносабатда бўлинг.
Шундай қилиб, аёл киши қўйидаги услублар билан ўз эрига ҳурматини изҳор қилиши мумкин:
1. Эрингизга ўз миннатдорчилигингизни изҳор қилиб туринг, уни қ...ЕщёЭрига ҳурмат изҳор қилишнинг олти услуби:
Эр-хотин ўртасида уруш-жанжал, тушунмовчиликлар кўп бўлиб туради. Бир тарафдан қаралганда, бу табиийдир, бироқ бундай кўнгилсизликлар тез-тез такрорланиб турадиган бўлса, бу улар ўртасидаги никоҳга хавф солиши мумкин. Никоҳда аёл кишига кўп нарса боғлиқ бўлади, хусусан эр-хотин ўртасидаги соғлом муносабатлар ҳам. Соғлом муносабатлар эса, "ҳурмат" деган нарсага боғлиқ.
Эркаклар учун ҳурмат муҳаббат дегани десак ҳам бўлади. Агар сиз уни севсангиз, демак ҳурмат қиласиз ёки акси. Аёллар кўпинча, эрларининг камчиликларига эътибор қаратадилару уларнинг қадрини муносиб баҳоламайдилар. Айнан шу нарса эр-хотинни бир-биридан узоқлаштиради. Аёллар оддий бир қоидани доим ёдда тутишлари керак: агар эрингиз сизга қироличадек муносабат қилишини истасангиз, сиз ҳам унга қирол каби муносабатда бўлинг.
Шундай қилиб, аёл киши қўйидаги услублар билан ўз эрига ҳурматини изҳор қилиши мумкин:
1. Эрингизга ўз миннатдорчилигингизни изҳор қилиб туринг, уни қадрлашингизни кўрсатинг. Сиз ва оилангиз учун қилаётган меҳнатлари учун раҳматларингизни аяманг. У яхши эр эканини ҳам эслатиб туринг. Унинг яхшиликларни айтиб, мақташда чарчаманг.
2. Эрингизни ҳурмат қилинг. Қуръон ва Суннатда эр-хотин муносабатлари ҳақида зикр қилинганларни доим ёдда сақланг. Иймонингизнинг ярми эрингизга бўлган муносабатга боғлиқ эканини ҳамда уни ҳурмат қилишингиз сизни солиҳалардан бўлишингизни унутманг.
3. Эрингизни касби-кори ёки бошқа ишларида қўллаб-қувватланг. Эркак учун сиз уни муваффақиятли деб билишингиз жуда муҳимдир. У сизга режаларини гапириб берса, уни диққат билан тингланг, мақсадларини эса қўллаб-қувватланг. Керакли маслаҳатларингизни беринг, қўйилган мақсадларга бирга интилиш ҳақида гапиринг.
4. Эрингиз камчиликларини кўп гапираверманг, унга кўп урғу беравериш тўғри эмас. Барчамиз гуноҳкор бандамиз, барчамиз хато ишлар қилишимиз мумкин. Бироқ бу хатоларни доим такрор қилиб туриш эрингизни сиздан узоқлаштиради ҳамда «у мени қадрламайди» ва «қандай бўлсам шундай қабул қилмайди», «севмайди» деган фикрларга олиб бориши мумкин.
5. Майли эрингиз сизни енгил севсин. Доим шикоят қилаверадиган, бир нарсаларни талаб қиладиган ва барча нарсани назорат қилишга уринган аёлларни севиш жуда қийин. Юмшоқроқ бўлинг, кўтаринки руҳ ҳолатида бўлинг. Оила муҳити аёлнинг кайфиятига боғлиқ, шундай экан эрингиз ва ўзингиз доим яхши кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинглар.
6. Қандайдир масалада бирон бир қарор қабул қилишдан олдин эрингиз билан маслаҳатлашинг. Унинг қарори сиз учун сўнг сўз бўлсин. Унинг маслаҳатларини инобатга олинг. Қандайдир қарорни қабул қилишга иккиланиб турсангиз мазкур масала бўйича унинг фикрини сўранг. Эр оила устуни ҳисобланади ва бу масалада унинг қадрини билсангиз, сўнгги қарор унинг сўзи эканини таъминлашингиз ҳақиқатдан ҳам эрингизни хурмат қилишингиздан дарак беради.
Юқорида зикр қилинган нарсаларга амал қилсангиз, оилангизга қут-барака келиши мумкин, инша Аллоҳ.
Биласизми?, Эр-хотин
1) Рафиқасининг бекордан-бекорга бегона эркаклар билан гаплашмаслигини, эркаклар билан гаплашиш зарурати туғилганда ўзини жиддий тутишини;
2) Аёлининг ташқи қиёфасига, кийим-кечагига эътиборли бўлишини, озода юришини;
3) Рафиқасининг ҳаётида нечоғлиқ ўрин тутишини билишни, унинг мақтовини эшитишни;
4) Ўзи ҳақида гап кетганда рафиқасининг камситувчи, қўпол сўзларини эшитмасликни, ҳурмат қилишини;
5) Аёлининг руҳий мадад беришини, ишонишини;
6) Камчиликларини энг яқин қариндошларига ҳам айтмаслигини;
7) Рашкини келтириб, бошқа эркакларни мақтаб, кўкка кўтармаслигини;
8) Ишдан келганда рафиқасининг очиқ чеҳра билан кутиб олишини, эътиборли бўлишини;
9) Ота-онасига яхши муомалада бўлишини;
10) Унинг камчилик ва қусурларига кўз юмишини;
11) Фарзандларининг олдида ерга урмаслигини, камситмаслигини;
12) Оилавий сирларни кўчага ёймаслигини, эрини бировларга ёмонламаслигини;
13) Бекордан-бекорга рашк қилмаслигини;
1...ЕщёЭркак киши рафиқасидан кутадиган 15 нарса

14) Фарзанларига маданий ва маърифий тарбия беришини.
15) Турли жанжалларга сабаб бўлувчи ғийбатларга, низоларга, жанжалларга аралашмаслигини истайди.
Ақлли аёл эрининг хатоларини пайқаши билан ҳадеб юзига солаверади. «Сизга айтган эдим-а!» деб жаврайверади.
Оқила аёл эса эрини қўллаб-қувватлайди, унга тасалли беради, баъзида бу хатоларни кўрмаганликка олади.
Ақлли аёл оғир вазиятларда жиловни ўз қўлига олади ва эрига тўғри яшашни ўргатади.
Оқила аёл эрига қандай йўл тутишни моҳирлик билан кўрсатади ва мақсадига эришиш йўлини ўргатади.
Ақлли аёл болаларини ўқишга мажбур этади.
Оқила аёл фарзандларининг ҳар бирини шахс сифатида кўради.
Ақлли аёл ишхонасида ҳаммадан кўпроқ кўзга ташланиб туришга ва хато қилмасликка интилади. Шунингучун ҳам ҳамкасблари унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади.
Оқила аёл ҳамкасблари орасида ўзаро меҳр-муҳаббат иқлимини яратади.
Ақлли аёл оилали фарзандларининг ҳаётига ҳам аралашаверади, уларга зарур-нозарур маслаҳатлар беради, болаларини қандай тарбиялаш кераклигини уқтиради.
Оқила аёл фарзандлари ўзи ҳаётий тажриба орттиришларини истайди, уларни оғир дамларда қўлла...ЕщёОқила аёлни ақлли аёлдан фарқи...
Ақлли аёл эрининг хатоларини пайқаши билан ҳадеб юзига солаверади. «Сизга айтган эдим-а!» деб жаврайверади.
Оқила аёл эса эрини қўллаб-қувватлайди, унга тасалли беради, баъзида бу хатоларни кўрмаганликка олади.
Ақлли аёл оғир вазиятларда жиловни ўз қўлига олади ва эрига тўғри яшашни ўргатади.
Оқила аёл эрига қандай йўл тутишни моҳирлик билан кўрсатади ва мақсадига эришиш йўлини ўргатади.
Ақлли аёл болаларини ўқишга мажбур этади.
Оқила аёл фарзандларининг ҳар бирини шахс сифатида кўради.
Ақлли аёл ишхонасида ҳаммадан кўпроқ кўзга ташланиб туришга ва хато қилмасликка интилади. Шунингучун ҳам ҳамкасблари унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади.
Оқила аёл ҳамкасблари орасида ўзаро меҳр-муҳаббат иқлимини яратади.
Ақлли аёл оилали фарзандларининг ҳаётига ҳам аралашаверади, уларга зарур-нозарур маслаҳатлар беради, болаларини қандай тарбиялаш кераклигини уқтиради.
Оқила аёл фарзандлари ўзи ҳаётий тажриба орттиришларини истайди, уларни оғир дамларда қўллаб-қувватлайди.
Ақлли аёл қайнонасининг фикрларига қарши ўз фикрларини келтиради, ота-онаси маслаҳат берганда мустақил инсон эканини исботлаш учун улар билан тортишади.
Оқила аёл жимгина эшитади, уларнинг фикрига қўшилади. Аммо ўз билганидан қолмайди.
Ақлли аёл дунёни ўзгартиришни, одамларни қайта тарбиялашни истайди.
Оқила аёл ўзгаришни ўзидан бошлайди. Одамларни борича қабул қилади.
Ақлли аёл ким ҳақ бўлса, ўша бахтли, деб ўйлайди.
Оқила аёл бахтли одам ҳак эканини билади.
Хазрати Оиша р. анхо Пайгамбаримиз с.а.в
дан сўрадилар: -"Эй Aллохнинг Росули, мени
севасизми?"
-"Ха Оиша, севаман!"
-"Meни қанчалик севасиз?"
Пайгамбаримиз с.а.в жавоб бердилар:
-"Илк кунги каби, илк кўрганим каби
севаман"...
Бу жавобдан Хазрати Оиша р.анхо онамиз
жуда
хурсанд бўлиб кетдилар...
Хазрати Оиша р. анхо айтадилар:
" Пайгамбаримиз билан бирга ўтирган эдик,
бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар
қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган
эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар.
Meнга: " Oиша кел, қара" деди.
Oёгимни қўллари орасига қўйдим ва томоша
қилишни бошладим. Бироздан сўнг,
"Tўймадингми Оиша?" дедилар...
Meн хам менга бўлган хурматларини кўриш
учун "йўқ" деявердим.. Чарчаганларидан
оёқларини қимирлатаётганларини". (Бухорий
ривояти).
Росулуллох с.а.в Хазрати Оиша онамиз билан
овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини
хохлар ва сўнгр...ЕщёЖуфтларга ўрнак бўладиган мухаббат ...

хохлар ва сўнгра Уларнинг огзилари теккан
жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган
пайтларида хам Оиша онамизнинг eган
парчадан олиб ердилар..
Пайгамбаримиз с.а.в жуфтига доим хурмат
билан муомала қилар эдилар .. Эркалатиб,
махсус исмлар билан мурожаат қилар
эдилар..
Oиша онамизни "Kўзимнинг қароси" дер
эдилар..
Баъзан " Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин"
дер эдилар...
Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт
эдилар..
Баъзан, огир кунларида, сиқилган вақтларида,
Oиша онамизга: "Қўлингни бер Oиша ичимиз
ёришсин" деб қўлларидан тутар эдилар..
Уларни доим химоя қилардилар.. Ёмонлардан,
ёмон кўзлардан химоя қилардилар.. Хеч
қаттиқ гапирмас эдилар.. Хафа қилмас
эдилар.. Хеч йиглатмас эдилар.. Хеч ерга уриб
хақоратламас эдилар..
Уй ишларида хам жуфтларига ёрдам берар,
кийимларини тикар, оёқ кийимларини
таъмирлатардилар..
Aёлларига хар томонлама хурмат кўрсатар,
хамма
ишларини аёллари билан маслахатлашиб
қилар, яхши ва ёмон кунларида хам доим
бирга бўлар эдилар..
Aллох барчамизга жуфтларимизни шундай
севиб, эъзозлашни насиб айласин... амиийн..
ва охиратдаги
ҳисоб....
Қуръон қиёмат кунининг барча
борлиқни тутиб кетадиган
даҳшатларини баён қилишга
ҳам аҳамият берган. Ўша
кунда бутун дунёда ўзгариш
рўй беради. Қуёшнинг нури
йўқолиб, ўз жойидан
қўзғалади. Нурини йўқотган
юлдузлар ҳам ҳар тарафга
сочилиб кетади. Улкан тоғлар
эса ҳавода учиб юради.
Ваҳший ҳайвонлар ҳам
қўрққанидан бир ерга ғуж
бўлиб олади. Денгизу дарёлар
тошиб, сувлари бир-бирига
аралашиб кетади. Руҳлар
жисмларга қайтиб киради. Ҳар
бир кишининг бу дунёда
қилган ишларининг номаи
аъмоли ҳисоб учун
келтирилади. Осмон ўз
ҳолатини ўзгартириб,
низомсиз бир нарсага айланиб
қолган. Дўзахга қаттиқ ўт ёқиб
қиздирилади. Тақводорлар
учун эса жаннат ҳозирланиб
қўйилган. Ҳамма нарсанинг
ҳоли ўзгарадиган ушбу кунда
ҳар бир шахс ўзининг бу
дунёда қилган ишларига қараб
мукофот ёки жазо олади.
Яхши ишлар қилган бўлса,
жаннатга, ёмон ишлар қилган
бўлса, дўзахга йўл олади.
Инсон ўз атрофида яхшилик
билан ёмонлик кураш олиб
бораётганининг гувоҳидир.
Кўпин...ЕщёҚиёмат кунининг даҳшатлари
ва охиратдаги
ҳисоб....
Қуръон қиёмат кунининг барча
борлиқни тутиб кетадиган
даҳшатларини баён қилишга
ҳам аҳамият берган. Ўша
кунда бутун дунёда ўзгариш
рўй беради. Қуёшнинг нури
йўқолиб, ўз жойидан
қўзғалади. Нурини йўқотган
юлдузлар ҳам ҳар тарафга
сочилиб кетади. Улкан тоғлар
эса ҳавода учиб юради.
Ваҳший ҳайвонлар ҳам
қўрққанидан бир ерга ғуж
бўлиб олади. Денгизу дарёлар
тошиб, сувлари бир-бирига
аралашиб кетади. Руҳлар
жисмларга қайтиб киради. Ҳар
бир кишининг бу дунёда
қилган ишларининг номаи
аъмоли ҳисоб учун
келтирилади. Осмон ўз
ҳолатини ўзгартириб,
низомсиз бир нарсага айланиб
қолган. Дўзахга қаттиқ ўт ёқиб
қиздирилади. Тақводорлар
учун эса жаннат ҳозирланиб
қўйилган. Ҳамма нарсанинг
ҳоли ўзгарадиган ушбу кунда
ҳар бир шахс ўзининг бу
дунёда қилган ишларига қараб
мукофот ёки жазо олади.
Яхши ишлар қилган бўлса,
жаннатга, ёмон ишлар қилган
бўлса, дўзахга йўл олади.
Инсон ўз атрофида яхшилик
билан ёмонлик кураш олиб
бораётганининг гувоҳидир.
Кўпинча бу курашда ёмонлик
ғолиб чиқади. Бир одам
ўзининг қисқа умри давомида
яхшиликнинг ёки ёмонликнинг
оқибати нима бўлганини
билиб олиши қийин. Инсон
яхшилик ғолиб кела
олмаганини ва ёмонликка
яраша жазо берилмаганини
кўриб, афсус чекади. Энг одил
бўлмиш Аллоҳ, бу дунёда
бўлмаса ҳам, у дунёда барча
яхшиликка мукофот ва
ёмонликка жазо бериши
муқаррар. Қуръони Каримда
ҳар бир инсон қилган ишлари
учун ҳисоб-китоб қилиниши
муқаррар эканлиги ҳақида кўп
сўз юритилган. «Қиёмат»
сурасида тасвирлаб
айтиладики, ўша кунда кўзлар
даҳшату ҳайратда қолади,Ой
ўз ўрнидан жилади ва Қуёш
иккови бир-бирига қўшилиб
кетади.Борлиқ, тартиб деган
нарса қолмайди. Шундай бир
даҳшатли ҳолатда, қўрқинчда
қолган инсон, қаерга
қочсам бўларкин, қаердан
бошпана топсам экан, деб
қолади. Албатта, Аллоҳдан
бошқа қочадиган жой ва
бошпана йўқ. Ана шу кунда
ҳар бир инсон ўз қилган
ишлари учун жавоб беради. У
вақтда ҳеч қандай узр қабул
қилинмайди. Ҳисоб- китобдан
сўнг, тақводор мўмин-
мусулмон кишилар жаннатга
киритиладилар ва бу жаннатда
моддий ва маънавий
неъматлардан хоҳлаганларича
баҳраманд бўладилар. Ёмон
иш қилган кишилар эса,
дўзахга киритиладилар ва у
ерда кучли оловда ёндирилиб,
қаттиқ азобларга дучор
бўладилар.......
1. Эрта саҳарда анор, тушда пиёзли овқат, кечқурун ухлаш олдидан асал ейилса, қон кўз ёшидек тиниқ бўлади. Бу, юрак фаолият учун жуда зарур.
2. Буғдой кепаги қўшиб тайёрланадиган нон, суюқ бўтқа, атала ейиш юрак хуружига қарши фойда беради.
3. Юрак ўйноғида, бош айланишида лимоннинг нафи тегади.
4. Юраги хаста одам кишмиш узуми пишган мавсумда ҳар куни ундан иложи борича кўпроқ еса, шифо топади.
5. Юрак фаолиятини яхшилаш учун зира солинган овқат, ёнғоқ, шолғом димламаси, мўмиё, кунжут ёғи, тут меваси истеъмол қилиш, заъфарон солинган чой ичиб туриш керак.
6. Қуритилган ўрикдан 500 грамм олиб, 3 литр идишга қайноқ сув билан дамланади. Бу ўрик шарбатидан кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир пиёла ичилади.
7. Беҳи уруғини янчиб истеъмол қилиш юрак хасталигига даво.
8. Помидор юрак фаолиятини яхшилайди.
9. Кўк чой қонни суюлтиради, томирларни кенгайтиради, қон юришини яхшилайди.
Эр қандай йўл тутади?
Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
- Яқинларимни, ака- укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.
Аёл норози оҳангда, хушламай:
- Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар! - дебди.
Эри:
- Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... - дебди.
Тонг отдибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келибди.
Аёлидан:
- Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? - деб сўрабди.
Аёл:
- Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар - ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, - дебди.
Эр:
- Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
- Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, у...ЕщёАЁЛ ЭРИНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Эр қандай йўл тутади?
Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
- Яқинларимни, ака- укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.
Аёл норози оҳангда, хушламай:
- Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар! - дебди.
Эри:
- Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... - дебди.
Тонг отдибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келибди.
Аёлидан:
- Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? - деб сўрабди.
Аёл:
- Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар - ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, - дебди.
Эр:
- Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
- Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! -дебди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар - ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди!...
Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
- Куёвим қани? - деб сўрабди.
Қизи:
- Бироз олдин чиқиб кетувдилар... - дебди, зўрға.
Отаси:
- Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб колдими, а? - дебди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: «Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади - ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир... Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?»
Аёл эрига қўнғирок қилиб:
- Нимага тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? - дея сўрабди.
Эри:
- Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? - дебди.
Аёл:
- Сиздан ўтинаман Ҳожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон - бир тайёр таом келтира қоли-и-инг... - дебди.
Эри:
- Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига - устак улар бегона эмас «сизнинг яқинларингиз»! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қилақолинг!
Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! - дебди.
Сенга қандай муомала қилишларини истасанг, бошқаларга ҳам шундай муносабатда бўл!
Оллох сиздан рози болсин илохим!