Предыдущая публикация
Ташқарида ҳамма нотаниш,
Ўралашиб ётаман дардга.
Минг ҳаёллар қилмоқда сархуш,
Изғиб юрар тантиқ руҳ, якка.
Оловланар дил дардга асир,
Кўкдан шафақ юракка кўчган.
Умр мезон ўлчови ҳам сир,
Умид номли илинжлар ўчган.
Емирилар асов бардошим,
Беҳаловат юрагим хаста.
Залворли юк дунёнинг тоши,
Бўғзимгача тиқилар аста.
Эзиламан, ололмам нафас,
Руҳ истайди мовий кенгликни.
Энди бориб, қоғозга эмас,
Оқ булутга ёзгум битикни.
Ва ниҳоят йўргакланди тан,
Аллалайди дунё бешиги.
Мен бир умр орзиқиб кутган,
Очиляпти само эшиги.
Ташқарида ҳамма нотаниш..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
Олади Фикри
Бор Инсон билан
Дунье караши
Узины тута билиши
Мехр Окибат Садокат ишонч
Гурур бор жойда
Сабр бардош
Хам булади
Хаммасини бир
Жамласа Албатта
Кунгли тоза Дили пок Инсон булади
Ха Шунга Бринчи
Уринда узи шахсан
ИНСОН БУЛМОГИ КЕРАК!!!!!