Умрнинг ярмига юз тутиб қўйдик.
Совуқ нафратларга бироз ёндошиб,
Мехр-мухаббатни унутиб қўйдик.
Кўз ёшлар майини сипқориб ичдик,
Дўст тутиб, беорча кўзларни ўйдик.
Донодек бу дунё мисолин ечиб,
Бориш-келишликни унутиб қўйдик.
Кимга зар, ё кимга фалсафа дунё,
Оқибатдан бунча биз эрта тўйдик.
Майли, бегонани қўя тур, кўнгил,
Мехрибон онамиз унутиб қўйдик.
Шошилма важларни рўкач қилгани,
Ерни, оилани, жон қадар суйдик.
Фарзандлик. Мухаббат ва бурчинг қани?
Кекса отамизни унутиб қўйдик!
Дунё туғилибди. У шундай азал,
Виждонни ямламай хом ютиб қўйдик.
Жигарлардан зарлар бўлдими афзал,
Нахот, кимлигимиз унутиб қўйдик.
Кимдир куйиб яшар мехр қасдида,
Кўнгилларни тиғсиз, беаёв сўйдик.
Кетамиз бир куни ернинг остига,
Мехр-мухаббатни унутиб қўйдик.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
Калбига бир дарё мехр
жойлаган.Бешигим
тебратиб
бахтим уйлаган.Шухлик
килсам
ёмонликка
йуймаган.Онамнинг
куз ёши окмасин сира...
Олам
курдим кузин
зиёларида.Бахт
сурар углига
дуоларида.Ё тангрим,беш
кунлик дунёларида.
Онамнинг
куз ёши окмасин сира...
Кунглимдан учсада умид
чироги.Такдирдан куйсада
омад учоги.Бошимдан
утсада
хаёт кийноги. Онамнинг куз
ёши окмасин
сира...МЕХРИБОН
ФАРИШТАМ, ОНАМ
БУЮГИМ.Кайгурмас
сиздайин
ёрим суюгим. Энг улугим,
хам
кушигим, сиз мени
куйим.Онамнинг куз ёши
окмасин сира
Kanaliga qushiling va buyirdan uzingizga yoqan
Kanalga qushilish uchun bu yirga bosing bizdan uzoqlashmang
http://ok.ru/group/53253834473575