ювиш кукунлари савдога
чиқарилади “Якс” савдо белгиси остида ишлаб
чиқарилаётган кир ювиш
кукунлари Quick Wash Action
технологияси билан таъминланган 2013 йил бошидан мамлакат
бўйлаб реклама қилинган «Якс»
савдо белгиси остида сентябрь
ойида кир ювиш кукунлари сотувга
чиқарилади. Бу ҳақда савдо
белгисига эгалик қилувчи компания вакиллари Kun’га маълум қилишди. Компания вакиллари сўзларига
кўра, «Якс» савдо белгиси остида
истеъмолчиларга таклиф
қилинаётган кир ювиш кукунлари
премиум-классда бўлиб, у сифат
даражаси бўйича жаҳонга машҳур ва тан олинган бошқа кир ювиш
кукунлари билан бемалол
рақобатлаша олади. Қайд
этишларича, бундай сифатдаги кир
ювиш кукунлари Ўзбекистонда илк
бор ишлаб чиқарилмоқда. Кир ювиш кукунлари «Якс» савдо
белгиси остида ишлаб
чиқариладиган истеъмол
маҳсулотлари қаторининг
дебочасидир. Маълум
қилишларича, яқин келажакда ушбу савдо белгиси остида
дўконларга чиқариладиган озиқ-
овқат ва ноозиқ-овқат
маҳсулотлари сафи кўпаяди.
Компания вакилларининг
таъкидлашларича, «Якс» савдо белгиси остида чиқариладиган
бошқа маҳсулотлар ҳам жаҳон
стандартлари талабларига жавоб
берадиган, юқори сифатли
махсулотлар бўлади. Маълумот учун, «Якс» савдо белгиси
промоси 2013 йил бошида
бошланган бўлиб, шу вақтгача
унинг айнан қандай турга оид
маҳсулот эканлиги сир бўлиб
қолаётган эди. Савдо белгиси остида нима таклиф қилинаётгани
узоқ вақт сир тутилгани сабаб,
аҳоли ўртасида унинг айнан
нималиги борасида кўплаб миш-
мишлар тарқалиб кетди. Улардан
бирига кўра, бу 2012 йилда фаолиятини тўхтатган «МТС-
Ўзбекистон» ўрнига иш
бошлаётган янги алоқа оператори
сифатида кўрсатилган эди.
Manba: www.kun.uz/2013/09/14/yaks/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7
wu silka böyicha saytga kiring !!!