" -"Ха Оиша, севаман!" -"Meни қанчалик севасиз?" Пайгамбаримиз(Соллаллоху алайхи ва саллам) жавоб бердилар: -"Илк кунги каби, илк кўрганим каби севаман"... Бу жавобдан Хазрати Оиша (Розияллоху анхо) онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар... Хазрати Оиша (Розияллоху анхо) айтадилар: " Пайгамбаримиз(Соллаллоху алайхи ва саллам) билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар. Meнга: " Oиша кел, қара" деди. Oёгимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан сўнг, "Tўймадингми Оиша?" дедилар... Meн хам менга бўлган хурматларини кўриш учун "йўқ" деявердим.. Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини Кўрдим" (Бухорийривояти). Росулуллох(Соллаллоху алайхи ва саллам)
Хазрати Оиша(Розияллоху анхо)
онамиз билан
овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини
хохлар ва сўнгра Уларнинг огзилари теккан
жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган пайтларида хам Оиша(Розияллоху анхо)
онамизнинг eган
парчадан олиб ердилар..
Пайгамбаримиз(Соллаллоху алайхи ва саллам)
жуфтига доим хурмат
билан муомала қилар эдилар .. Эркалатиб, махсус исмлар билан мурожаат қилар
эдилар..
Oиша(Розияллоху анхо)
онамизни "Kўзимнинг қароси" дер
эдилар..
Баъзан " Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин" дер эдилар..
Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт
эдилар..
Баъзан, огир кунларида, сиқилган вақтларида,
Oиша(Розияллоху анхо)
онамизга: "Қўлингни бер Oиша ичимиз ёришсин" деб қўлларидан тутар эдилар..
Уларни доим химоя қилардилар.. Ёмонлардан,
ёмон кўзлардан химоя қилардилар.. Хеч
қаттиқ гапирмас эдилар.. Хафа қилмас
эдилар.. Хеч йиглатмас эдилар.. Хеч ерга уриб
хақоратламас эдилар.. Уй ишларида хам жуфтларига ёрдам берар,
кийимларини тикар, оёқ кийимларини
таъмирлатардилар..
Aёлларига хар томонлама хурмат кўрсатар,
хамма
ишларини аёллари билан маслахатлашиб қилар, яхши ва ёмон кунларида хам доим
бирга бўлар эдилар..
Sallallohu alayhi vasallam.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев