Бир пастгина ёнимда ўтир,
Бир кунгина ётиб кет, қизим.
Атрофимда айланиб гир-гир,
Такрорларди онам шул сўзин.
Бу гал дердим, юрагим тошиб,
Энди келсам қоламан, она.
Шафқати йўқ бу кунлар шошиб
Мени олиб кетарди яна.
Топганини тугунча қилиб,
Қўлларимга тутқазар эди.
Мени зўрға бағридан юлиб,
Машинага ўтқазар эди.
Базмларга топар эдим вақт,
Шеър ўқирдим ёна ва ёна.
Давраларни билар эдим бахт,
Сизга вақтим йўқ эди, она.
Сиз тоғимни чўктириб қўйиб,
Кетар эдим тоққа, лолага.
Сизга азоб чектириб қўйиб,
Яйрар эдим яшил далага.
Шаън давралар кетдилар тарқаб,
Байрамлари менсиз хам обод.
Гох дардларим йиғилар қоп-қоп,
Ёлғизликдан солгим келар дод.
Шундай ғамлар бўлар эканки,
Тушунмаскан онангдан бошқа.
Тингламайди сени бировлар,
Бошларингни урсанг хам тошга.
Кабрингизга чопаман бот-бот,
Сузлашай деб кона ва кона,
Сурамайсиз холимни хайхот,
Энди сизда вақт йуқдир, онаа!!!😢
Муаллифидан Аллох рози бўлсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
Мен эса бахтсиз 35 йил булди
ОНА мни утганига жойлари
Жаннатдан булсин илохим