@BotSaidahmadovga_bot'га Нукус шаҳри 26 кичик туманидан мурожаат келди. Унда жуда қизиқ ва шу билан бирга кўпчилик ҳолатда учрайдиган, аммо эътибор бермайдиган бир ҳолат ҳақида сўз боради.
Бизга мурожаат қилишларича, 26-кичик туманда жойлашган дўконлардаги сут маҳсулотларида ҳеч қандай яроқлилик муддати, ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган экан. Юқоридаги расмларда бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Шу ўринда қуйидагиларга эътиборингизни қаратмоқчиман:
⭕️1) Яроқлилик, ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган маҳсулотни умуман олманг! Карантин шароитида бу соғлигингиз учун хавфли бўлиши мумкин.
⭕️2) Сут маҳсулотларини кўпи билан 72 соат сақлаш мумкин. Ундан кейин сифат бузилади. Юқоридаги расмларда ишлаб чиқарилган сана кўратилмаган.
⭕️3) Аслида ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган маҳсулотни сотгани учун биринчи навбатда сотувчининг калласи кетади. Сут маҳсулотларини дўкон-у бозорларга тарқатган эса иккинчи навбатда бошидан айрилиши керак.
⭕️4) Ҳурматли фуқаролар, тўғри, сут маҳсулотлари иммунитетни яхшигина кўтаради. Бу Коронавирус карантини шароитида айни мудао. Аммо нима ёки қандай маҳсулот харид қилаётгангизга ҳам эътибор беринг!
Ўйлаймизки, ушбу ҳолатга мутасадди ташкилотлар ўз вақтида эътибор қаратишади.
Каналга уланиш:👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE6anL8fvXV46bOKGg
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев