Худо берсин, бир Худо берсин,
Қабул бўлсин ушбу дуойим:
Бахтли бўлсин ҳар битта одам,
Бахтсизга бахт берсин Худойим!
Худо берсин, бир Худо берсин,
Кўнгил тўла гул, чечак бўлсин!
Ҳар бир уйда тўй бўлсин фақат,
Ҳар битта қиз келинчак бўлсин!
Худо берсин, бир Худо берсин,
Қоя бўлсин қирлар, тоғлар ҳам!
Аёл эрли, эр отли бўлсин,
Омон бўлсин қари, соғлар ҳам!
Худо берсин, бир Худо берсин,
Йўқчилик ҳам енгини топсин.
Умид билан кўчага чиққан,
Умидсиз ҳам тенгини топсин!
Худо берсин, бир Худо берсин,
Панд емасин соқов, тўғри ҳам!
Қувганга ҳам омад ёр бўлсин,
Қочиб кетсин қаззоб, ўғри ҳам!
Худо берсин, бир Худо берсин,
Ҳеч ким бахтдан қайрилмасинлар!
Муҳаббат ҳам доим бор бўлсин,
Севишганлар айрилмасинлар!
Худо берсин, бир Худо берсин,
Қабул қилгин ушбу дуойим:
Йўқлаб тургин ҳаммани ҳар вақт,
Мени ҳам кам кўрма Худойим!
ХУДО БЕРСИН, БИР ХУДО БЕРСИН!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5