Предыдущая публикация
Қандай ширин энди бу ҳаёт,
Қандай гўзал эди хаёлим!
Менсиз қандай яшадинг, хайҳот,
Қандай яшаб кетдинг аёлим!
Наҳот сени унутгим келмас,
Сени бекор эсладим, бекор!
Бу дунёда севганлар эмас,
Севмаганлар экан гуноҳкор!
Оҳ, барибир кўзларимда ёш,
Йиғлаб чиқдим қушлар мисоли.
Сенсизликка беролдим бардош,
Юрагимнинг маъюс тимсоли!
Айт, бу юрак, айт, қачон сўлар,
Қачон тугар бу ғам, аламлар!
Наҳот севмай яшаса бўлар,
Қандай севмай яшар одамлар?!
Унутгандим мен сени, эссиз,
Қайтиб келди яна заволлар!
Оҳ, мен қандай яшадим сенсиз,
Тутмадими сени саволлар!
Эвоҳ, қандай ширин бу ҳаёт,
Сендай гўзал эди хаёлим!
Сенсиз яшай олдимми, хайҳот,
Яшаб кетдим мен ҳам аёлим!
ҚАНДАЙ СЕВМАЙ ЯШАР ОДАМЛАР?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13
Севилмок гумон!