Бири келишган, озода, тишлари оппоқ эди. Султон янги қулини ёнига чақириб, сухбатлашди. Қул хожасининг сўровларига аниқ ва тўлиқ жавоб берди. Султон унга илтифот кўрсатиб, хаммомга жўнатди. Сўнг: “Иккинчи қул хам ёнимга келсин! “, деб амр қилди.
Бу қул жуда хунук, тишлари қоп-қора, оғзидан нохуш хид келар эди. Сухбатидан хам султоннинг кўнгли тўлмади. Лекин кўринишга қараб шошилиб хукм чиқармай, уларни яхшилаб синовдан ўтказишга қарор қилди. Оғзидан бадбўй қулига дедики: “Сен ақлли одамга ўхшайсан. Лекин олдинроқ хузуримга келган қул, мени сендан совутишга уринди, сен хақингда: “У яхши одам эмас, ўғри. Бўлмағур одамлар билан улфат хамда номуссиз киши“, деб айтди“, деди.
Қул: “Хожам, мен уни тўғрисўз одам деб биламан. Ёлғон сўзлаганига гувохим хам йўқ. Менинг ёмон жихатларимни кўрган экан, у кўрган айбларимни ўзим кўра олмабман“, деди.
Султон қанча уринмасин, қулга дўсти хақида ёмон гап айттиролмади. Аввалги қул хаммомдан қайтгач, хўжайинининг хузурига чақирилди. Султон унга: “Жуда хам чиройли бўлиб кетибсан. Лекин минг афсуски, нариги шеригинг сен хақингда айтган хислатлари сенда бўлмаганда эди“, деди.
Қул бирдан қизишди: “Султоним, у диёнатсиз мен хақимда нима деди?!“.
Султон: “У сенинг иккиюзламчилигинг, кўринишда даво, аслида эса дард эканингни гапирди“.
Қул бу гапларни эшитгач, жахлдан ақлини йўқотди. Қизариб-бўзариб, шеригининг орқасидан оғзига нима келса гапирди. Султон: “Мен иккингизни хам имтихон қилиб кўрдим. Билдимки, унинг оғзидан нохуш хид келса, сенинг рухингдан бадбўй хид таралар экан. Бундан кейин у сенинг хожанг, сен эса унинг қулисан. Бор, унинг хизматида бўл!“, деб буюрди.
Хуснли, аммо ахлоқсиз одам қадрсиздир. Бир инсоннинг юзи хунук бўлиши мумкин. Лекин ахлоқи гўзал бўлса, унинг оёқлари остида жон таслим қил! Зохирий шакл, гўзаллик ўткинчи, маъно олами эса боқий ва бебаходир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14