артист Сардор Раҳимхон "Фаридам
эстофетаси"нинг ғолиби билан
дуэт куйлашини айтганди.
Хонанда ниҳоят ваъдасининг
устидан чиқди. Дуэт "Нархи қанча
меҳрни, айтинг?" деб номланади.
Хонанда ёш истеъдодларни
қўллаб-қувватлаш анъанасини
давом эттираётгани кишини
қувонтирмай қўймайди.
"Кундан кунга шу мавзудаги
қўшиқни куйлаб тўғри иш
қилганимга амин бўляпман.
Оддийгина меҳр-оқибатни
арзимаган пул, мансаб, шон-
шуҳрат каби ўткинчи нарсаларга
осонгина алмаштириб
юборганларни кўриб, фикрим яна
ўз исботини топди. Бундай
ҳолатларга сира бефарқ қараб
туролмайман. Чунки бизни боғлаб
турадиган уй-жой, кийим-кечак,
янги русумдаги автомашина, пул,
мансаб эмас, балки меҳр-
оқибатимиз, ҳис-туйғуларимиз.
Аслида ҳаётимиз мазмуни
қайсидир маънода керак вақтда
бир-биримизга ёрдам қўлини чўза
олишимиз эмасми?" дейди Сардор
Раҳимхон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев